Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Катта бўлмаган ЙТҲни ДЙҲХХсиз расмийлаштириш таклиф қилинмоқда

08.10.2020

Читать на русском языке

Тегишли қонун лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган ва муҳокама учун ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Лойиҳа Президентнинг 2020 йил 2 мартдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” ПФ–5953-сон Фармонига мувофиқ тайёрланган.

 

Шундай тартиб таклиф қилинмоқдаки, унга кўра катта бўлмаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган тақдирда ҳайдовчилар ЙТҲ ҳақидаги билдиришномани расмийлаштирадилар ва айбдор маъмурий жавобгарликдан озод этилади. Бунинг учун қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексни қуйидаги мазмундаги  212-модда “Йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома расмийлаштириш муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод этиш” билан тўлдириш таклиф этилмоқда:

 

“Йўл-транспорт ҳодисаси билан боғлиқ бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини расмийлаштирган, ўз айбига иқрор бўлган ҳамда ҳайдовчилар томонидан йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома расмийлаштирилиши муносабати билан қонунда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликдан озод этилади.

 

Йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари томонидан расмийлаштирилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги билдиришнома суғурталовчи томонидан қабул қилинган пайтдан, улар мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотади.

 

Тан жароҳати билан боғлиқ бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ёки йўл-транспорт ҳодисаси иккитадан ортиқ транспорт тўқнашуви натижасида содир бўлса ёҳуд жабрланувчига етказилган моддий зарар миқдори суғурта суммасининг 35%идан ошган деб ҳисобланган тақдирда ёҳуд иштирокчиларининг бирида ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома, йўл варақаси бўлмаган ёки муддати ўтган ёҳуд ҳайдовчи алкогол ичимликлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар таъсирида маст ҳолда бошқариши натижасида содир этилган ҳолатлар ушбу Кодекснинг 303, 304, 306—309-моддаларида назарда тутилган умумий қоидаларга риоя этилган ҳолда кўриб чиқилади”.

 

Қонун лойиҳаси билан “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддаларига ҳам ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Бухорий.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_