Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тошкент шаҳрида А.И. Герцен номидаги РДПУ филиали ташкил этилади

13.10.2020

Читать на русском языке

Президент томонидан 8.10.2020 йилдаги “Тошкент шаҳрида "А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети" Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисидаПҚ-4857-сон қарор қабул қилинди.

 

Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

  • халқаро таълим стандартларига мувофиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш;
  • замонавий таълим дастурлари, ўқитиш услубларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини ҳамда фаннинг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, педагогик салоҳиятни ривожлантириш;
  • мактабгача таълим, коррекцион педагогика, психология соҳалари ҳамда бошқа илмий-методик тармоқлар бўйича тадқиқотлар ўтказиш, ўқув жараёни сифатини яхшилашга йўналтирилган мақсадли инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • ўқув жараёнига масофавий таълим технологияларини кенг жорий этиш, электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш;
  • хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес-ҳамжамиятлари билан таълим ҳамда илм-фан соҳаларида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш.

 

Филиал фаолиятини 2021/2022 ўқув йилидан бошлайди. Кадрлар тайёрлаш кундузги, кейинчалик сиртқи таълим шаклида олиб борилади. Таълим жараёни рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам олиб борилади. Талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бунда, давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар 3 йилдан кам бўлмаган муддатда Ўзбекистоннинг давлат мактабгача таълим ташкилотлари ёки таълим соҳасидаги бошқарув органларида ишлаб беради. Университетнинг дипломи Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

 

Филиални ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби ва Филиалнинг Васийлик кенгаши таркиби тасдиқланди, шунингдек уларнинг вазифалари белгиланди.

 

Филиал ЎзДЖТУ қошидаги Академик лицейнинг Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 55-уй манзилидаги биносида жойлаштирилади.

 

2023 йилнинг 1 январига қадар Филиални реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган:

  • ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари;
  • компьютер техникаси;
  • дастурий маҳсулотлар;
  • ўқув ва илмий-услубий адабиётлар;
  • инвентарлар;
  • қурилиш материаллари;
  • моддий-техник ресурслар божхона тўловларидан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.10.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.