Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Лицензиялаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши қандай курашишмоқчи

16.10.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабарнома юбориш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун қўйилди.

 

Қарор лойиҳаси Президентнинг 2020 йил 24 августдаги ПФ–6044-сон “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасида фуқаролар ва жамоатчилик назорати ролини янада кучайтириш мақсадида тайёрланган.

 

Ҳужжат билан фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёхуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш ҳамда белгиланган талаб ва шартларни бузиш ҳолатлари билан боғлиқ қонун бузилишларини аниқлаган жисмоний шахсларга, ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топганда ундирилган жариманинг 10%и миқдоридаги пул мукофоти тўлаш таклиф қилинмоқда. Ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёхуд беришни рад этиш ҳамда унинг амал қилишини тўхтатиб туриш билан боғлиқ қонун бузилишлари тўғрисидахабарлар учун ҳам шундай пул мукофоти назарда тутилган.

 

Қонун бузилиш ҳолатлари ҳақида тўғридан-тўғри жойлашиш нуқтасини кўрсатган ҳолда маълумотлар тақдим этиш “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

 

Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабарнома юбориш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузишга доир ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилди. У қуйидагиларни назарда тутади:

  • фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёхуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш ҳамда белгиланган талаб ва шартларни бузиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар ваколатли органларга юборилади;
  • ваколатли органлар томонидан аризаларни кўриб чиқиш вақтида лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёхуд беришни рад этиш ҳамда унинг амал қилишини тўхтатиб туриш билан боғлиқ қонун бузилишлар бўйича маълумотлар автоматик равишда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига юборилади;
  • ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларга асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишлар белгиланган тартибда текширишларни мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

 

Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолати тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантиришга;
  • фуқаролар, ННТ, шу жумладан диний ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун моддий ва бошқа тарзда рағбатлантиришга.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Бухорий.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах