Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ходим учун синов муддатини узайтириш мумкинми

21.10.2020

Читать на русском языке

Ходим билан 1 ой дастлабки синов муддати билан меҳнат шартномаси тузилди. Унинг тугашидан 2 кун олдин раҳбар синов муддатини яна 2 ҳафтага узайтиришни истаб қолди, сабаби янги ходим ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб ҳали “ўзини ҳеч ҳам кўрсатолмади”. Иш берувчи илгари келишиб олинган синов муддатини узайтиришга ҳақлими?

 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан   “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

 

- Меҳнат шартномасига дастлабки синов тўғрисидаги шартни киритиш – бу иш берувчининг ҳуқуқи. Меҳнат шартномасида синов муддати тўғрисидаги шарт қуйидаги имкониятларни беради:

1) ходим ўзига топширилган ишни қандай уддалаши ва қандай натижаларни кўрсатишини текшириш;

2) натижа қониқарсиз бўлганда, соддалаштирилган тартибда, синов муддати тугагунга қадар ходимни 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, уни ишдан бўшатиш.

 

Агар муддат тугагунга қадар тарафлар ишдан бўшатишни баён қилмаган бўлса, ходим синовдан ўтган ҳисобланади ва бундан кейин у билан тузилган меҳнат шартномасини фақат умумий асосларда бекор қилиш мумкин бўлади.

 

Шуни эътиборга олингки, ходим синов муддати тугашидан 3 кун олдин ўз қарори ҳақида иш берувчини ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда МКнинг 87-моддаси 1-қисмига биноан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳам ҳақли. Бунда у буни сабабларини кўрсатмаган ҳолда амалга ошириши, иш берувчи эса – синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина амалга ошириши мумкин.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_