Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Давлат мақсадли жамғармалари ҳисоботи шаклларини ўзгартиришни режалаштиришмоқда

Давлат мақсадли жамғармалари ҳисоботи шаклларини ўзгартиришни режалаштиришмоқда

21.10.2020

Читать на русском языке

Молия вазирлиги “Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг шаклларини тасдиқлаш ва муддатларини белгилаш тўғрисида”ги буйруққа (рўйхат рақами 2624, 10.11.2014 й.) ўзгартиришлар лойиҳасини ишлаб чиқди.

 

Лойиҳа Бюджет кодексининг 166-моддаси, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон “Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирувчи давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Давлат мақсадли жамғармаси бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот шаклининг янги таҳрири тасдиқланади. Органлар - давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчилар ҳисоботни тақдим этадилар:

а) Молия вазирлигига - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан;

б) Вазирлар Маҳкамасига:

- давлат мақсадли жамғармаси бюджети ижроси тўғрисидаги чораклик ҳисоботни - Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда;

- давлат мақсадли жамғармаси бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни -ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда”.

 

Шунингдек, қуйидаги ўзгартиришларни киритиш режалаштирилмоқда:

  • “бюджетларининг ижросининг асосий кўрсаткичлари” тушунчаси ўрнига “фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари” жорий этилмоқда;
  • консолидациялашган бюджет (Республика йўл жамғармаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқалар) таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармаларининг бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар (2-6, 8-13, 15-20-иловалар) ўз кучини йўқотади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_