Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Юридик техникумларга ўқишга қандай қабул қилинади

04.11.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 677-сон қарори қабул қилинди.

 

Касб-ҳунар маълумотига эга малакали мутахассислар ва рақобатбардош юридик кадрлар тайёрлаш мақсадида, шунингдек Президентнинг 29.04.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5987-сон Фармонига мувофиқ:

  • юридик техникумларда юридик кадрларни буюртмалар асосида тайёрлаш тартиби шакллантирилди;
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади, шунингдек табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қўшимча қабул жорий этилади;
  • Адлия вазирлигига тўлов-контракт бўйича қўшимча қабул параметрлари ва ўқиш қийматини тасдиқлаш, ўқиш муддатлари ва шаклини, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тарифларини белгилаш ваколати берилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Юридик техникумларга ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Юридик техникумларга ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

 

Қуйидагилар белгиланди:

  • 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумларга ҳужжатларни қабул қилиш Давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ёки Давлат тест марказининг сайти орқали амалга оширилади;
  • Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни тамомлаган ўзлаштириш кўрсаткичлари 56 балл ва ундан юқори бўлган, шунингдек олий таълим муассасаларида «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест синовларида иштирок этиб 60 ва ундан юқори балл тўплаб, ўқишга тавсия этилмаган абитуриентлар юридик техникумларга кириш имтиҳонларисиз, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари қабул қилинади;
  • юридик техникумларда ўқув юкламаси ҳажми Адлия вазирлиги томонидан белгиланади, техникумлар директорларига лавозим маошларига нисбатан 100 фоизгача устама тўланади;
  • Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги низомнинг (26.07.2001 йилдаги 318-сон ВМҚ билан тасдиқланган) амал қилиш муддати юридик техникумлар ўқувчиларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

 

Адлия вазирлигига бир ой муддатда юридик техникумларнинг уставлари, штат жадваллари, ўқитувчиларга тўғри келадиган ўқув юклама ҳажмлари ва бошқа ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2020 йилдан кучга кирди.
 

Лола Абдуазимова.