Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби ўзгартирилди

23.12.2020

Читать на русском языке

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 15.12.2020 йилдаги (рўйхат рақами 2321-1) «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфларига, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 3.10.2018 йилдаги 789-сон  қарорига, Президентнинг 5.09.2018 йилдаги ПФ-5538-сон Фармонига, Президентнинг 20.02.2019 йилдаги ПҚ-4199-сон қарорига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ қабул қилинди.

 

Низомга қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

 

Фарзандлари ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига қабул қилиш бўйича синовда қатнашаётган шахслар Ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасида ҳужжатларни қабул қилиш, расмийлаштириш ва тегишли фанлардан тест синовларини ўтказиш ҳамда ота-оналарнинг мурожаатларини кўриб чиқиш комиссияси таркибига киритилмайди.

 

Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим мактабга жорий ўқув йилида 1-синфини тугатган ўқувчилар 2-синфга танлов асосида қабул қилиниши тўғрисидаги норма чиқариб ташланди. Эндиликда ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг:

  • 5-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 4-синф ўқувчилари;
  • ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасининг (мактаб-интернатнинг) 7-синфига ўқув йили тамом бўлгандан кейин 6-синф ўқувчилари танлов асосида қабул қилинади.

 

Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ҳужжатлар ҳар йили 1 июндан 30 июнгача (илгари – 1 июлдан 20 июлгача) қабул қилинади.

 

Ўқувчиларни қабул қилиш бўйича танловга буюртма ҳар йили Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни якунланган кундан бошлаб 5 кун муддат ичида Давлат тест марказига тақдим этилади.

 

Шунингдек танловда иштирок этиш учун ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

  • ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси (ихтисослаштирилган синфи мавжуд умумтаълим мактаби) директори номига ариза;
  • туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
  • 3 х 4 ҳажмдаги 2 та фотосурат.

 

086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома, психологик-педагогик ташхис дафтари асосида ўқувчининг қизиқишлари, ўқув фанларини ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома, турар жойидан маълумотнома, таълим соҳаси бўйича истеъдод ва иқтидорини кўрсатувчи ишларидан намуналар (улар мавжуд бўлган тақдирда) тақдим этилиши бекор қилинди.

 

Низомга бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.12.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Бухорий.