Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Бюджет ташкилотлари, тиббиёт ходимлари ва ўқитувчиларга – олис туманларда ишлаганлик учун қўшимча тўловлар

18.01.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 11 январь куни «Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

Ҳужжатга мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда:

  • бюджет ташкилотларига меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассисларга (кейинги ўринларда – мутахассислар):

- 50 БҲМ миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули;

- уй-жойларни ижарага олганлик учун 2 БҲМ миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади;

  • тиббий олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи тиббиёт ходимлари (кейинги ўринларда – тиббиёт ходимлари) оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинганда уларга 30 млн сўм миқдорида бир марталик бошланғич ёрдам пули берилади. Уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки 2 БҲМ миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади.

 

Мазкур қарорда олис ва чекка ҳудуд деганда 7.06.2019 йилдаги 471-сон ВМҚ билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларга махсус устама белгиланадиган ҳудудлар тушунилади.

 

Мазкур имтиёзлар олий таълим муассасасининг бакалавриати ёки магистратурасини (таълим шаклидан қатъи назар) тамомлаганидан кейин 3 йил мобайнида ишга кирган битирувчиларга татбиқ этилади.

 

Бошланғич ёрдам пули ва ҳар ойлик пул компенсация солиқ тўловчининг жами даромадига киритилмайди ҳамда ЖШДС солиш объекти ҳисобланмайди.

 

Ҳар ойлик пул компенсацияси олий маълумотли мутахассис ёки тиббиёт ходими ишга қабул қилинган ойдан бошлаб 36 ой мобайнида тўланади. Ходимнинг компенсация миқдори кўрсатилган, тегишли бюджет ташкилоти раҳбарига аризасига асосан компенсация тайинланади ва иш ҳақи билан бирга тўланади. Уй-жой ижараси учун ҳақиқатда тўланаётган тўлов 2 БҲМдан кам бўлган тақдирда, ҳар ойлик пул компенсацияси миқдори ҳақиқатда тўланаётган тўлов миқдорига мувофиқ камайтирилади. Олис ва чекка ҳудудда жойлашган бир бюджет ташкилотидан ёки тиббиёт муассасасидан бошқа бюджет ташкилотига ёки тиббиёт муассасасига ўтказилганида, ҳар ойлик пул компенсациясини тўлаш белгиланган муддат тугагунга қадар давом эттирилади. Ходим ушбу ҳудудда шахсий уй-жойга эга бўлганда, унга хизмат турар жойи берилганда ёки у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади.

 

Олий маълумотли мутахассис ёки тиббиёт ходими фаолиятини 36 ойгача бўлган муддат ичида тўхтатган тақдирда, бошланғич ёрдам пули тўлиқ ҳажмда бюджетга қайтарилади. Меҳнат шартномасининг уларга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра (ходимнинг вафоти, ногиронлиги бўлган шахс деб топилиши, бюджет ташкилотининг фаолияти тўхтатилиши ва МКнинг 106-моддасида белгиланган ҳолатлар) тўхтатилиши бундан мустасно.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорлардаги махсус устамалар жорий қилинади ва тўланади:

  • бир маъмурий-ҳудудий бирликлар доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 50% миқдорида;
  • бошқа маъмурий-ҳудудий бирликдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига 100% миқдорида.

 

Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш учун бошқа ҳудудда камида бир йил ишлаган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагоглар жалб қилинади. Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхати ХТВ ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан аниқланади ва жорий йилда 15 февралгача, келгуси йилларда эса ҳар йили 1 сентябрга қадар ХТМнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Базавий тариф ставкаларига махсус устамалар мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги йил учун ҳам тўланади.

 

Эльмира Сиразиева.