Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Фуқаролик судида ишлар янги тартиб-таомил бўйича кўрилади

19.01.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан «Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун имзоланди (12.01.2021 йилдаги ЎРҚ-661-сон).

 

Ишни I инстанция судида кўрган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси суди томонидан бекор қилинган бўлса, янги очилган ҳолатлар бўйича ишларни кўришда, шунингдек сиртдан иш юритиш тартибида қабул қилинган ҳал қилув қарорини қайта кўришда иштирок этиши мумкин.

 

Прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек прокурорнинг аризасига кўра қўзғатилган ишлар бўйича фуқаролик ишининг муҳокамасида иштирок этишга ҳақли (илгари прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда, мазкур иш юзасидан унинг судда иштирок этиши зарурлиги суд томонидан эътироф этилганда, шунингдек прокурорнинг аризасига кўра қўзғатилган ишлар бўйича муҳокамада иштирок этиши шарт бўлган).

 

Шунингдек Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар бундан мустасно.

 

Қуйидагилар:

1)  Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати – тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;

2)  Ҳарбий суд – ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;

3)  Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати – Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ҳарбий суднинг, шунингдек Олий суднинг биринчи инстанция бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини (протестларини) кўриб чиқади.

(Илгари апелляция шикоятларини (протестларини) кўриб чиқиш тартиби қуйидагича бўлган:

1) Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати – фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, тегишли фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан;

2) Ҳарбий суд – ҳудудий ҳарбий судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган;

3) Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари устидан берилган апелляция шикоятларини (протестларини) кўриб чиққан).

 

Апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида (илгари – 20 кун ичида) берилиши мумкин.

 

Алоҳида ҳолларда кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш муддатини ишни кўриб чиқаётган судлов ҳайъати томонидан кўпи билан яна бир ойга (илгари – кўпи билан 10 кунга) узайтирилиши мумкин.

 

ФПК 3991-«Суд ҳужжатини бекор қилиш ёки ўзгартириш асослари» моддаси билан тўлдирилди, асослар жумласига қуйидагилар киритилди:

  • иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги;
  • суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги;
  • суднинг ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслиги;
  • моддий ҳуқуқ нормаларининг ёки процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги.

 

Суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори фақат расмий асосларга кўра бекор қилиниши мумкин эмас.

 

3992, З993-моддаларда моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри қўллаш ҳолатлари белгиланган.

 

I инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ҳамда апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан кассация шикояти берилиши мумкин (илгари қонуний кучга кирган, апелляция тартибида кўриб чиқилмаган суднинг қарори устидан берилган).

 

I инстанция судининг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган кассация шикояти (протести) Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кўрилади.

 

Кассация шикояти (протести) апелляция инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида (илгари – қонуний кучга киргандан кундан эътиборан 6 ой ичида) берилиши мумкин.

 

Кассация шикояти (протести) уни суд муҳокамасида кўриб чиқиш учун тайинлаш тўғрисидаги ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан кўп бўлмаган муддатда кўриб чиқилади. Алоҳида ҳолларда кўриб чиқиш муддати кўпи билан яна бир ойга (илгари – кўпи билан 20 кунга) узайтирилиши мумкин.

 

Шунингдек ишни кассация тартибида такроран кўриш тартиби жорий этилди. Бунда кўриб чиқиш 5 нафар судьядан иборат таркибда амалга оширилади.

 

ФПКнинг 403-моддасида кўрсатилган шахслар Олий суд раиси, Бош прокурор ёки уларнинг ўринбосарларига ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. Ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги ариза кассация шикояти (протести) бериш муддати ичида, мазкур муддат ўтган ҳолларда эса – ажрим қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ичида берилиши мумкин.

 

Ишни кассация тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.

 

Шунингдек назорат тартибида иш кўрилиши бекор қилинган (46-боб).

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.