Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан Олий суд тушунтириш берди

01.02.2021

Читать на русском языке

Олий суд Пленумининг 15.01.2021 йилдаги «Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 1-сон қарори қабул қилинди.

 

2021 йил 13 январдан бошлаб:

  • суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят бериш институти тугатилди;
  • суд қарорлари устидан апелляция ва кассация тартибида шикоят беришнинг амалдаги тартиби тубдан ўзгартирилди;
  • апелляция ва кассация инстанцияси судлари ваколатлари кенгайтирилди;
  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди.

 

Судларга ЖПКнинг 1, 3-моддалари, ФПКнинг 1, 7-моддалари, ИПКнинг 1, 6-моддалари, МСИЮТКнинг 1, 8-моддалари, МЖТКнинг 1, 9-моддалари мазмунига кўра, суд муҳокамаси, шу жумладан апелляция ва кассация инстанцияси судларида ҳам, суд ишларини юритиш суд муҳокамаси юритилаётган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилиши тушунтирилади. Шу муносабат билан 2021 йил 13 январдан бошлаб:

 

1) маъмурий судлар иш юритишига қабул қилинган, бироқ мазмунан кўриб чиқилмаган маъмурий ҳукуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар судловга тегишлилиги бўйича жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига ўтказилиши лозим;

 

2) кассация шикоятлари (протестлари):

  • суд муҳокамаси бошланган (иш юритишга қабул қилинган) шикоятлар вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар ёки Олий суд судлов ҳайъатлари томонидан мазмунан кўриб тугалланиши шарт;
  • суд муҳокамаси бошланмаган (иш юритишга қабул қилиш масаласи ҳал этилмаган) шикоятлар, агар уларни қайтариш ёки иш юритишга қабул қилишни рад этиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, ўтиб кетган апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаган ҳолда апелляция тартибида кўриб чиқилиши лозим;
  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича шикоятлар апелляция шикоятини (протестини) бериш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаган ҳолда апелляция тартибида кўриб чиқилиши лозим;

 

3) апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан 2021 йил 13 январга қадар чиқарилган қарорлар устидан Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин. Апелляция инстанцияси суди қарори бекор қилинган тақдирда, иш янгидан кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборилади. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, ЖКнинг 13-моддаси 1-қисми мазмунига кўра, агар қилмишнинг жиноийлиги ёки жазога лойиқлиги ҳукм қонуний кучга киргунга қадар янги жиноят қонуни билан бартараф этилган бўлса, жиноят иши ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди билан тугатилади;

 

4) суд муҳокамаси бошланмаган (иш юритишга қабул қилиш масаласи ҳал этилмаган) назорат шикоятлари (протестлари), агар уларни қайтариш ёки иш юритишга қабул қилишни рад этиш учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилади;

 

5) Олий суд судьяларининг ўрганишида бўлган Олий суд Раёсатига назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги шикоятлар (аризалар), ишни кассация инстанцияси судида такроран кўриб чиқиш учун протест келтириш тўғрисидаги ариза сифатида кўриб чиқилиши лозим;

 

6) Олий суд судьясининг назорат шикоятини кўриб чиқиш учун судлов ҳайъатига ўтказишни рад этиш тўғрисидаги ажримининг мавжудлиги белгиланган муддатлар доирасида кассация шикояти (протести) билан мурожаат қилиш учун тўсқинлик қилмайди.

 

Вилоятлар ва уларга тенглаштирилган судлар суд ҳужжатлари устидан берилган апелляция ва кассация шикоятлари (протестлари):

  • ушбу судлар томонидан суд муҳокамаси бошланган (иш юритишга қабул қилинган) апелляция ва кассация шикоятлари (протестлари) мазкур босқич судлари тегишли судлов ҳайъатлари томонидан мазмунан кўриб тугалланиши шарт;
  • суд муҳокамаси бошланмаган (иш юритишга қабул қилиш масаласи ҳал этилмаган) апелляция ва кассация шикоятлари (протестлари) апелляция шикояти (протести) билан Олий суднинг тегишли судлов ҳайъатларига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган, апелляция шикояти (протести) бериш муддатлари ўтиб кетган ҳолда эса, апелляция шикоятига (протестига) шикоят (протест) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномани илова қилиш зарурати тушунтирилган ҳолда аризачиларга қайтарилиши лозим.

 

Судларга апелляция ёки кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқишда қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муддатни ўтказиб юборишда узрли сабаб бўладиган ҳолат сифатида тан олиниши мумкинлиги тушунтирилди. Ушбу масалани муҳокама этиш чоғида, судлар ФПК, МСИЮТКИПК ва МЖТКда белгиланган суд қарорлари устидан шикоят (протест) бериш муддатларидан келиб чиқишлари лозим.

 

2021 йил 13 январга қадар қабул қилинган кассация инстанцияси судининг қарорлари ва ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш, суд ҳужжатини ўзгартирган ёки янги қарор қабул қилган тегишли вилоят ва унга тенглаштирилган суд томонидан кўриб чиқилади. Кассация инстанцияси суди ҳужжати бекор қилинган ҳолда, иш шу суд томонидан апелляция тартибида кўриб чиқилади. Назорат инстанцияси судининг қарорлари ва ажримларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳам худди шу тартибда амалга оширилади. Назорат инстанцияси суди ҳужжати бекор қилинган тақдирда, иш Олий суднинг тегишли судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида кўриб чиқилади.

 

Инвестициявий низоларга оид ишлар бўйича:

  • фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2021 йил 13 январга қадар суд муҳокамаси бошланган (иш юритишга қабул қилинган) бундай тоифага доир ишлар мазкур судлар томонидан мазмунан кўриб тугалланиши лозим;
  • суд муҳокамаси бошланмаган (иш юритишга қабул қилиш масаласи ҳал этилмаган) бундай тоифадаги ишлар бўйича даъво аризалари судловга тегишлилиги бўйича иқтисодий судга ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 15.01.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.