Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қурилиш соҳасида давлат харидлари тартиби ўзгартирилди

10.02.2021

Читать на русском языке

Давлат харидларида шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 5.02.2021 йилдаги «Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 55-сон қарори қабул қилинди.

 

Қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизими жорий этилади:

  • қурилиш соҳасидаги давлат харидларини ўтказишда танлов (тендер) ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмайди;
  • электрон танлов (тендер) савдоларини амалга ошириш учун танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилади;
  • танлов савдоларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми қурилиш-пудрат ташкилотларининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 1,5 бараваридан ошган оферентлар иштирок этмайди;
  • танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.

 

Давлат буюртмачилари қурилиш соҳасидаги танловларни махсус ахборот портали операторлари орқали онлайн режимда ўтказилишини таъминлаши лозим.

 

Қурилиш вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими ҳамда танловларни ўтказиш бўйича махсус ахборот портали операторлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш топширилди.

 

Қарор билан Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди. 

 

Танлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • буюртмачи томонидан танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади;
  • харид комиссия таркиби тасдиқланади;
  • танлов ташкилотчиси томонидан танлов ўтказилади;
  • талабгорлардан тушган таклифлар қабул қилинади ва автоматик тарзда ҳисобга олинади;
  • ҳисоблаш натижалари бўйича электрон баённома тузилади;
  • электрон баённома тўғрисида порталда эълон берилади;
  • танлов ғолиби билан шартнома тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.02.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.