Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Бухоро вилоятида 77,8 минг гектар ер майдони фойдаланишга киритилади

27.02.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 йилдаги «Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 92-сон қарори қабул қилинди.

 

Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда суғориладиган ерлардаги 22,1 минг гектар ва чўл ҳудудлардаги 55,7 минг гектар (жами 77,8 минг гектар) ерларни қайта фойдаланишга киритиш, мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида қуйидагиларга қарор қилинди:

  • Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағларидан 300 млрд сўм маблағ Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида амалга ошириладиган ишларга йўналтирилади. Мазкур ишлар «Бухоросувқурилишинвест» ДУКга топширилади;
  • 2021–2022 йилларда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичлари тасдиқланади.

 

Бухоро вилояти ҳокимлигига туманлар ҳокимликларининг қарорлари асосида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ажратиш бўйича ташаббускор ва тегишли туман ҳокимлиги ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижара шартномалар тузилишини таъминлаш топширилди.

 

Қурилиш вазирлиги объектларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши юзасидан давлат қурилиши назоратини ўрнатиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2021 йилдан кучга кирди. 

 

Лола Абдуазимова.