Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Қишлоқ хўжалиги бўйича статистика маълумотлари базаси кенгайтирилади

04.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2021 йилдаги «Қишлоқ хўжалиги соҳасида статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 104-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш концепцияси;
  • Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга доир чора-тадбирлар режаси;
  • Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг таркиби;
  • Ўзбекистон Республикасида 2024 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби.

 

Концепцияга мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

  • аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш;
  • аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ошириш;
  • мамлакат озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ статистик маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва эълон қилиш.

 

Рўйхатдан ўтказиш қишлоқ хўжалиги фаолиятининг қуйидаги асосий кўрсаткичларини ҳисобга олиш орқали амалга оширилади:

  • қишлоқ хўжалиги объектларининг иқтисодий фаолият турлари;
  • меҳнат ресурслари ва уларнинг демографик тавсифлари;
  • ер ресурслари ва улардан фойдаланиш ҳолати;
  • қишлоқ хўжалиги экинлари майдони;
  • иссиқхоналар майдони ва бошқалар.

 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва ўтказиш 3 босқичда амалга оширилади.

 

1-босқичда (2022-2024 йиллар) қуйидагилар назарда тутилади:

  • рўйхатдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тамойиллари ҳамда методик асослари, рўйхатдан ўтказишга доир бошқа масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш;
  • синов асосида қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш, натижаларини таҳлил қилиш;
  • рўйхатдан ўтказишнинг якуний натижаларини олиш ва эълон қилиш учун автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш;
  • рўйхатдан ўтказиш тадбирларида иштирок этувчи ходимларни ўқитиш.

 

2-босқичда (2024 йил) бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбири амалга оширилади, яъни қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисидаги бирламчи маълумотлар йиғилади.

 

3-босқичда (2024-2026 йиллар) қуйидагилар амалга оширилади:

  • рўйхатдан ўтказишга доир бирламчи маълумотларни қайта ишлаш учун автоматлаштирилган ахборот тизимида қабул қилиб олиш;
  • маълумотларини автоматлаштирилган ахборот тизимида қайта ишлашга тайёрлаш ва жорий этиш;
  • рўйхатдан ўтказиш бўйича дастлабки натижаларни олиш;
  • рўйхатдан ўтказиш натижаларини эълон қилиш ва тарқатиш.

 

Ҳужжат Президентнинг 23.10.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853-сон Фармони ҳамда Президентнинг 2.03.2020 йилдаги «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2021 йилдан кучга кирди.
                                                                                                           

Наргиза Воҳидова.