Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Суд бинолари қайтадан қурилади

04.03.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2021 йилдаги «2021-2025 йилларда судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 103-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари судларнинг бинолари ва хоналарини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб белгиланди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудларнинг бош режаси асосида Дастурда янгидан қурилиши белгиланган объектлар учун ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминлаш топширилди.

 

Олий судга Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, заруратга кўра, Дастурда назарда тутилган параметрларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

Республика бўйича жами 31 та объектни қуриш ва 107 та объектни реконструкция қилиш режалаштирилган. Қурилиш марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда 31 та объектнинг ташқи муҳандислик тармоқлари қурилишини молиялаштириш маҳаллий бюджет маблағларидан амалга оширилади.

 

Қарор Президентнинг 24.07.2020 йилдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.02.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.