Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Патент вакиллигига номзодларни ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

01.04.2021

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги томонидан Патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ҳамда патент вакилларини аттестациядан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (АВ рўйхат рақами 3203-1, 29.03.2021 й.).

 

Биринчидан, малака комиссиясининг ваколатлари қисқартирилди. Энди комиссия:

  • малака имтиҳони саволларини тасдиқлайди;
  • малака имтиҳонини ўтказади;
  • номзод ёки патент вакилини аттестациядан ўтказиш ёхуд аттестациядан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади (илгари – комиссия томонидан номзод ёки патент вакилини малака имтиҳонига киритиш ҳақидаги ва бошқа қарорлар қабул қилинган).

Шунингдек белгиланишича, малака имтиҳони жараёни аудио ва видеоёзувда ёзилади, шунингдек Интеллектуал мулк агентлигининг расмий веб-сайтида реал вақт режимида трансляция қилинади (9-б.). 

 

Иккинчидан, ҳужжатларни қабул қилишга доир ўзгартиришлар киритилди. Патент вакиллигига номзод ва патент вакили тасдиқланган шакллардаги аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги аризани малака комиссиясига электрон шаклда топширади (мазкур шакллар тегишинча, 1 ва 2-иловаларда келтирилган, янги таҳрирда қабул қилинган). Аризага республика ҳудудида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги белги мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти ёки ID-картаси нусхаси ва бошқа ҳужжатлар илова қилинади.

 

Учинчидан, малака имтиҳонини ўтказиш жараёни белгиланди. Хусусан, малака имтиҳони суҳбат шаклида ўтказилади, саволларга жавобларни тайёрлаш учун 30 дақиқа берилади. Малака имтиҳони саволлари қуйидаги йўналишлар бўйича тузилиши ҳақидаги банд киритилди (29¹-б.):

  • интеллектуал мулк ҳуқуқига оид умумий қоидалар;
  • саноат мулкига оид Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги;
  • саноат мулки соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари.

Малака комиссияси томонидан тасдиқланган саволлар Интеллектуал мулк агентлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни инобатга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.

 

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2021 йилдаги «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4965-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.03.2021 йилдан кучга кирди.



                                                                                                                 Наргиза Во
ҳидова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах