Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тадбиркорлар солиқни бўлиб-бўлиб тўлашлари мумкин

09.04.2021

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 8 апрель куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда ҳокимлар ва сектор раҳбарларига ўз ҳудудида тадбиркорликнинг аҳволи кўрсатиб ўтилди.

 

Айтиб ўтилганидек, ривожланишдан ортда қолган 33 та тумандан 28 тасида кескин ўзгариш бўлган. Бу туманларда 2 мингта янги лойиҳа бажарилиб, 25 мингта янги иш ўрни яратилган.

 

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига шу тажриба асосида, ҳар бир маҳалланинг ривожланиш дастурини ишлаб чиқиб, маҳаллий кенгашларда тасдиқлаш, ижросини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.

 

Мутасадди ташкилотларга енгил конструкцияли савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш, уларни аукцион орқали жойлаштириш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

Чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархини 50%гача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга бериш таклифи билдирилди. Бундан ташқари, унумдорлиги паст бўлган ва фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларида ҳам кичик саноат зоналари ташкил этиш мумкинлиги айтилди.

 

Бизнес барқарорлиги учун инфратузилма сув ва ҳаводек зарур. Лекин жойларда бу борада камчиликлар борлиги тадбиркорлик ривожига тўсиқ бўлмоқда.

 

Жумладан, инфратузилмадаги муаммолар туфайли 320 та тадбиркор сўнгги 2 йилда импорт қилган 220 млн долларлик асбоб-ускуналарини ишга тушира олмаяпти.

 

Бизнес-омбудсманга жойларга чиқиб, тадбиркорларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммоларини ўрганиб бориш ва уларни ҳал этиш бўйича Бош вазирга таклифлар киритиш топширилди.

 

Тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Пандемия даврида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун 1 трлн сўм ажратилган эди. Бунинг ҳисобидан 20 мингта янги иш ўринлари яратилди.

 

Шу боис, Марказий банкка жорий йилда оилавий тадбиркорлик учун ажратилаётган маблағларнинг камида 1 трлн сўмини хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги лойиҳаларга йўналтириш бўйича кўрсатма берилди.

 

Шунингдек, компенсация бериладиган кредитлар фоизи миқдори Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан 1,75 бараваригача оширилиши белгиланди.

 

Жорий йилда тадбиркорларга айланма маблағлар учун камида 40 трлн сўм кредит, бундан ташқари, Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 1 трлн сўми ҳисобидан экспортёрларга “револьвер” кредитлар ажратиш муҳимлиги айтилди.

 

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашни кенгайтириш мақсадида уч йил давомида солиқларни ўз вақтида тўлаган интизомли тадбиркорларга солиқларнинг 50%ини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш тартиби ишлаб чиқилади.

 

Шунингдек, экспортнинг валютаси чет элдан ўз вақтида келиб тушмагани учун жарима миқдорини 2 бараварга қисқартириш, мажбурий ижро орқали ундириладиган қарздорликни бюджет ва тадбиркорлар фойдасига тенг тақсимлаш бўйича топшириқлар берилди.

 

Йиғилишда бу масаланинг долзарблигига яна бир бор аҳамият қаратилиб, мутасаддиларга қатор топшириқлар берилди.

 

Жорий йил биринчи чорагида 36 трлн сўм бюджет тушуми таъминланиб, маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 1,6 трлн сўм қолдирилгани қайд этилди. Бор манбаларни кенгайтириб ва қўшимча захираларни таҳлил қилиб, бундан буён ҳам тушумларни кафолатли таъминлаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_