Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

Сув хўжалиги ходимларининг шахсан жавобгарлиги белгиланди

12.04.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 6.04.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 6.04.2021 йилдаги «Сув ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорат тизимини янада такомиллаштириш ҳамда сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6200-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Қарорга мувофиқ Сув хўжалиги вазирига:

  • Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, шунингдек ҳудудий бўлинмалар, тизимдаги ташкилотлар тузилмаларига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш;
  • йирик гидротехника иншоотларининг, энг аввало, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда, қурилишида ва эксплуатация ишлари олиб борилишида хавфсизлик чоралари кўрилиши юзасидан буюртмачи, лойиҳа ва пудрат ташкилотлари ҳамда сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг жавобгарлигини ошириш вазифаларини белгилаш;
  • юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилди.

 

Сув хўжалиги вазирининг сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ўринбосари қуйидагилар учун шахсан жавобгар ҳисобланади:

  • сувни тежайдиган технологияларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитлари, ихтисослашуви ҳамда сув ва бошқа зарур ресурслар билан таъминланганлигидан келиб чиқиб жорий этишни ташкил қилиш;
  • сувни тежайдиган технологиялар жорий қилинган майдонларнинг ҳисобини юритиш ҳамда давлат субсидияларини ажратиш механизмини автоматлаштириш;
  • сувни тежайдиган технологияларни қўллаш борасида илмий ва илмий-техник фаолиятни ривожлантириш, сув хўжалиги ташкилотлари билан таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги интеграцияни таъминлаш.

 

Сув хўжалиги вазирининг давлат-хусусий шериклик ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси қуйидагилар учун шахсан жавобгардир:

  • сув хўжалиги соҳасида ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш ва аутсорсинг механизмларини жорий этишни ривожлантириш;
  • сув хўжалиги объектлари бошқарувини рақамли технологиялар асосида автоматлаштириш;
  • ер усти сувларидан фойдаланиш бўйича давлат сув кадастрини юритишни замонавий технологиялар ёрдамида такомиллаштириш.

 

Шунингдек ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ташкилий тузилмаси  ҳамда марказий аппаратининг тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тузилмаси ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари аппаратининг намунавий тузилмаси;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги мелиоратив экспедициялар аппаратининг намунавий тузилмаси;
  • Сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича «Йўл харитаси» ва бошқалар. 

 

Ҳужжат 7.04.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Наргиза Воҳидова.