Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь Как выплачивать материальную помощь

ФА Энергетика муаммолари институти ташкил этилади

07.05.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 04.05.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида”ги 273-сон қарорни қабул қилди.

 

Фанлар академиясининг Энергетика муаммолари институти "Ўзбекэнерго" АЖ Илмий-техника маркази" МЧЖ негизида ташкил этилади. У давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.

 

Қуйидагилар институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • мамлакатда энергетика барқарор ривожланишининг келажак стратегиясини ишлаб чиқиш, ўрта ва узоқ истиқболда ёқилғи-энергетика комплексининг ривожланиши ва модернизацияси бўйича дастурларни тайёрлашда иштирок этиш;
  • муқобил энергия асосидаги янги технологиялар, энергетик ускуналар ва тизимларнинг республика иқлим шароитларида ресурс кўрсаткичларини ўрганиш мақсадида синовларни амалга ошириш;
  • иқтисодиёт тармоқлари энергия сарфини пасайтириш бўйича комплекс тадқиқотларни ўтказиш ва аниқ тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • энергетика соҳасида рақамли иқтисодиёт ривожланишининг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, "интеллектуал тармоқлар" назариясини ривожлантириш ва энергетика соҳасига жорий этиш усулларини ишлаб чиқиш;
  • мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда ёқилғи-энергетика комплекси объектларининг барқарор фаолиятини таъминлаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш;
  • минтақанинг қўшни давлатлари ўртасида ёқилғи-энергия манбаларидан биргаликда фойдаланиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш ва бошқалар.

 

Институт тузилмаси ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини 2025 йил 1 январгача босқичма-босқич мақбуллаштириш жадвали тасдиқланди.

 

Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

  • давлат бюджети маблағлари;
  • Инновацион ривожлантириш вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.05.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.