Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Маҳаллага ёрдам: солиқ оқибатлари

20.05.2021

Читать на русском языке

 

“Корхона республика "Маҳалла" хайрия фондидан камбағал пенсионерларга ёрдам бериш - улар учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва сантехникани тузатиш учун қурилиш материаллари харид қилиш сўралган хатни олди. Биз бундай ёрдамга ўтган йилдаги каби солиқлар солмадик. Энди ўйланиб қолдик, балки солиқ солиш зарур бўлгандир? Ва бундай ёрдамга айнан қандай солиқлар солинади?”.

 

Саволларга buxgalter.uz эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:


- Солиқ кодекси меценатлик фаолияти учун имтиёзларни назарда тутади. Моддий қимматликларни “Маҳалла” жамғармасига ўтказиш меценатликка кирмайди.

 

Эслатиб ўтамиз! Меценатлик (меценатлик фаолияти) - маданият ва санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти.

 

Меценатлик кўмаги - меценатлик фаолияти доирасида меценатлар томонидан беғараз ёки имтиёзли шартлар асосида меценатлик кўмагини олувчиларга бериладиган мол-мулк, шунингдек улар учун бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари 16.10.2019 йилдаги ЎРҚ-571-сон Қонуннинг 4-моддаси.

 

2020 йилда карантин даврида кўп хўжалик юритувчи субъектлар  "Маҳалла", "Саховат ва кўмак", "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фондларига пул маблағлари ва товарларни (хизматлар кўрсатиш) беғараз беришди. 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар ушбу мақсадларда берилган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралган. Товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод қилинган ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмаган. Шунингдек, бундай беғараз ёрдам маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган фуқароларнинг даромади сифатида қаралмаган 27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон Фармон 1-б. 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармон 9-б.

 

Ушбу преференциялар 2020 йил учун Президентнинг фармонлари билан назарда тутилган, 2021 йилда эса СК нормалари амал қилмоқда.

 

Давомини buxgalter.uz да ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_