Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Тўлов хизматлари соҳасининг норматив базасида қандай ўзгаришлар кутилмоқда

02.06.2021

Читать на русском языке

1 июнь куни Тошкентда «Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ўзаро таъсири» халқаро форуми бўлиб ўтди. Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаменти директорининг ўринбосари Шуҳрат Файзуллаевнинг чиқиши тўлов хизматлари соҳасининг қонунчилик асосида кутилаётган ўзгаришларга ҳамда Ўзбекистондаги тўлов хизматлари бозорини таҳлил қилишга бағишланди. Биз маърузанинг асосий тезисларини таклиф этамиз.

 

Ҳозирги вақтда Alliance for Financial Inclusion (AFI) техник кўмагида Марказий банк 2020 йил февраль ойида кучга кирган “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонунга (ЎРҚ-578-сон Қонун) бир қатор тартибга солувчи ҳужжатларни ишлаб чиқмоқда. Хусусан, бу 8 та ҳужжат:

  • тўлов тизими операторлари (PSO) фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш тартиби;
  • тўлов ташкилотлари (PI) фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш тартиби;
  • банклар ва тўлов ташкилотлари ҳисоботлари услубияти (BIS стандартлари бўйича);
  • Марказий банк тўлов тизимлари - банклараро тўлов тизими, клиринг ҳисоб-китоблар тизими ва ЛТТ (лаҳзалик тўловлар тизими) устидан назорат сиёсати;
  • электрон тўловларни амалга ошириш қоидалари, жумладан истеъмолчилар маълумотлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўйиладиган талаблар;
  • Электрон пулларнинг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидаларига қўшимчалар - эмитентлар томонидан электрон пулларнинг чиқарилиши бўйича фаолиятнинг амалга оширилиши бошланиши тўғрисида хабарнома берилганда зарур маълумотларни тайёрлаш тўғрисида қўлланма;
  • тўлов хизматларини кўрсатишда стандартлаштирилган QR-кодларини қўллаш қоидалари;
  • тўловларни амалга оширишда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш қоидалари.

 

Уларни жорий қилишдан олинадиган кутилаётган натижалар:

  • миллий қонунчиликни энг яхши халқаро амалиёт билан уйғунлаштириш ва барча иштирокчилар учун тўлов хизматлари бозорининг очиқлигини таъминлаш;
  • лицензиялашда баҳолаш мезонларини батафсил баён этиш, шунингдек тўлов ташкилотларининг ҳар бир тури - тўлов тизимларининг операторлари, электрон пуллар тизимларининг операторлари ва тўлов хизматларини етказиб берувчилар учун назорат ва кузатув жараёнларини автоматлаштириш ва шаффофлигини таъминлаш.

 

Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар иштирокида Нақдсиз тўловлар тизимини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бунда нақдсиз тўловлар тизимларини ривожлантириш мамлакатни иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш сиёсатининг таркибий қисми сифатида ҳисобланади.

 

Стратегияда нақдсиз тўловлар тизимларини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари ва уларга эришиш йўллари белгиланади. Регуляторнинг тўловлар соҳасидаги асосий вазифалари, бир томондан, технологиялар ва янги молиявий хизматларни жорий этиш, бошқа томондан AML талабларига риоя қилиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва фирибгарликка қарши курашиш ўртасида мувозанатни таъминлаш ҳисобланади.

 

Лола Абдуазимова.