Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди

03.06.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.06.2021 йилдаги 335-сон қарори билан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони таъсис этилди.

 

Кўкрак нишони билан юртимизда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитининг мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшган маҳаллий ва хорижий давлат органлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари, ижтимоий соҳа ва ОАВ вакиллари ҳамда чет элдаги ватандошлар тақдирланадилар.

 

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Хусусан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Қўмита) томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тақдимномаларни кўриб чиқиш бўйича комиссия ташкил этилди.

 

Комиссия ҳар йили 1 июлга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса қабул қилади.

 

Бундан ташқари, Қўмита раиси ўз ташаббусига асосан хорижлик ҳамкорлар, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакилларини миллатлараро дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлаши мумкин.

 

Кўкрак нишони ҳар йили 30 июль - Халқлар дўстлиги куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

 

Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (980 минг сўм) бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

 

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.