Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

МБ Бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

10.06.2021

Читать на русском языке

Қарор базавий инфляция даражаси пасаювчи трендга ўтган бўлса-да, айрим товар гуруҳлари бўйича нархлар ўсиш суръатларининг юқори даражада сақланиб қолаётганлиги, мамлакатда иқтисодий ва инвестицион фаолликнинг юқори суръатда тикланаётганлиги шароитида йил якунига қадар инфляциянинг прогноз кўрсаткичларига эришиш ва иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш вазифалари ўртасидаги мувозанатни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.

 

Инфляция ва инфляцион кутилмалар. 2021 йилнинг май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9%ни ташкил этиб, апрель (10,7%) ойига нисбатан бироз тезлашди. Озиқ-овқат товарлари гуруҳида нархлар ўсишининг апрель ойидаги 13,6%дан 14,4%гача тезлашиши инфляцияни оширувчи асосий омиллардан бўлди.

 

Мазкур гуруҳдаги товарлар нархлари ўзгаришига, бир томондан, жаҳон бозорида ўсимлик ёғи, шакар ва гўшт маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ошиши сабаб бўлган бўлса, иккинчи томондан, қиш-баҳор мавсумида кузатилган ўзгарувчан об-ҳаво шароитларида мева ва сабзавотлар ҳосилининг кечикиши ҳамда аввалги йилларга нисбатан кам бўлиши кутилаётганлиги таъсир кўрсатди. 

 

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ва хизматлар тарифларининг йиллик ўсиши умумий инфляцияга пасайтирувчи таъсир кўрсатиб, жорий йил май ойида мос равишда 8,2 ва 8,5%ни ташкил этди.

 

Мавсумий омиллар таъсирчанлиги юқори бўлган мева-сабзоватлар ва тартибга солинадиган нархлар чиқариб ташлаб ҳисобланган базавий инфляция даражаси йил бошидан (12,1 фоиз) босқичма-босқич пасайиб келиб, май ойида йиллик 10,9%ни ташкил этди ва умумий инфляция суръатлари билан тенглашди. 

 

Инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция. Инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция кўрсаткичлари март-апрель ойларида айрим асосий озиқ-овқат товарлари нархларининг кескин ўсиши натижасида апрелда ўсувчи трендни намоён этган эди.  Май ойида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмаларида апрель ойига нисбатан пасайиш кузатилиб, мос равишда 16,4 ва 16,5%ни ташкил этган бўлсада, жорий инфляция кўрсаткичларидан сезиларли даражада юқорилигича сақланиб қолмоқда.

 

Пасайиш тенденцияси сезилган инфляция даражасида ҳам кузатилиб, май ойида аҳоли томонидан сезилган инфляция 17,2%ни ташкил этган бўлса, тадбиркорларнинг сезилган инфляцияси 16,8%гача пасайди. 

 

Йил охиригача инфляцион кутилмаларнинг пасайиши, биринчи навбатда, асосий озиқ-овқат товарлари нархларининг барқарорлашиши ҳамда иқтисодиётда ялпи истеъмол ва таклифнинг ўзаро мувозанатлашуви билан боғлиқ бўлади. 

 

Ноаниқликлар ва хатарлар. Умуман олганда, инфляцияни оширувчи ва пасайтирувчи омиллар таҳлили охирги ойларда инфляцияни оширувчи омиллар вазнининг нисбатан юқори бўлаётганлигини кўрсатиб, инфляцион жараёнларни жиловлашга қаратилган тизимли чораларни жадаллаштиришни талаб этмоқда.

 

Бу, биринчи навбатда, йил якунлари бўйича иқтисодиётни кредитлаш ҳажмлари ўсиш суръатларининг ЯИМ номинал ҳажми ўсиши билан мувофиқлигини таъминлаш, пул бозоридаги (2-3%) реал фоиз ставкалари даражасининг ижобийлигини сақлаб қолишни тақозо этади.

 

Келгуси ойларда фискаль рағбатлантиришлар ҳажмининг ошиши, истеъмол ва инвестицион талаб ҳажми ўсиш суръатларига нисбатан ялпи таклиф ўзгаришининг номутаносиб бўлиши маълум бир инфляцион босимларни келтириб чиқариши мумкин. 

 

Шунингдек, кейинги ойларда таркибий жиҳатдан инфляцион омиллар, асосан, жаҳон бозорларидаги асосий озиқ-овқат маҳсулотлари динамикаси, мевалар таклифи, автомобиль ёнилғиси ва қурилиш моллари бозорларидаги тенденциялар билан боғлиқ бўлади.

 

Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2021 йил 22 июлга белгиланган.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах