Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Ким МБ базасидан банклардаги ҳисобварақлар тўғрисида маълумотлар олиши мумкин

29.06.2021

Читать на русском языке

28.06.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-697-сон Қонун қабул қилинди.

 

Улар билан қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилди:

 

I. 30.08.2003 йилдаги “Банк сири тўғрисида”ги 530-II-сон Қонунга.

 

Киритилган ўзгартиришларга асосан  бошқалар қаторида банк сирини ташкил этувчи маълумотларнинг прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида қонунчиликда ҳамда халқаро шартномаларида назарда тутилган тартибда алмашиш банк сирининг ошкор қилиниши деб ҳисобланмайди.

 

Банк сирини ташкил этувчи маълумотлар прокурорнинг санкцияси билан қуйидагиларга тақдим этилади:

а) прокуратура, дастлабки тергов ва суриштирув органларига:

  • уларнинг иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича ҳолатларни аниқлаш;
  • етказилган зарарни ундиришни ёки мол-мулкни хатлашни таъминлаш мақсадида - терговчининг ёхуд суриштирувчининг асослантирилган қарорига кўра.

б) тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга уларнинг иш юритувидаги тезкор-қидирув ишлари бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида - тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган асослантирилган қарор асосида.

 

Прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув органлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ўз иш юритувидаги жиноят ишлари ва тезкор-қидирув ишлари бўйича банкларда ҳисобварақлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни МБнинг маълумотлар базасидан автоматлаштирилган режимда олиши мумкин.

 

II. 25.12.2012 йилдаги “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-344-сон Қонунга.

 

Киритилган ўзгартиришларга асосан энди тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш учун аҳамиятга эга банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишга қаратилган тадбир ҳам маълумотлар тўплаш ҳисобланади.

 

Банк сирини ташкил этувчи маълумотларни  олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларининг ўтказилишига прокурор санкцияси асосида йўл қўйилади, бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 29.06.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах