Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади

29.06.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 26.06.2021 йилдаги «Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5163-сон қарори қабул қилинди. 

 

Ҳужжатда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш (кейинги ўринларда – қийноққа солиш) ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) (кейинги ўринларда – Омбудсман) ҳузуридаги эксперт гуруҳи негизида Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари (кейинги ўринларда – Жамоатчилик гуруҳлари) ташкил этилади.

 

Уларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • гауптвахта, махсус қабулхона, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, тергов ҳибсхонаси, жазони ижро этиш муассасаси, интизомий қисм, мажбурий даволаш муассасаларида (кейинги ўринларда – ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлар) қийноққа солишнинг олдини олиш бўйича мониторинг ташрифларини мунтазам равишда амалга ошириш;
  • ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақлаш шарт-шароитларини ўрганиш ва улар юзасидан ахборотларни жамоатчиликка эълон қилиб бориш;
  • қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни тезкор бартараф этиш бўйича талабномаларни тегишли давлат органига тақдим қилиш;
  • қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
  • қийноққа солиш ҳолатларини экспертлик баҳолаш масалалари бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • қийноққа солишдан жабрланганларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатилишида иштирок этиш;
  • қийноққа солиш хавфининг олдини олиш ҳамда бу соҳада илғор хорижий тажрибани жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

 

Жамоатчилик гуруҳлари таркибига Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ экспертлари, тиббиёт ходимлари, ННТлар, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари жалб қилинади. Бунда уларнинг мониторинг ташрифларини амалга ошириш учун касбий малакаси ва амалий билимларга эга бўлишини ҳамда гендер тенглиги таъминланиши ҳисобга олинади.

 

Омбудсман томонидан ҳар йили 15 мартга қадар Олий Мажлис палаталарига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муносабат ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларининг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маърузани тақдим этиш ва уни ОАВда эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

 

Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларнинг маъмурияти Жамоатчилик гуруҳларига ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар билан монеликсиз ва холи учрашиши ҳамда суҳбатлашиши, шунингдек тегишли ҳужжатлар билан танишиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлайди.

 

Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш мониторинг ташрифлари ўтказиладиган муассаса маъмурияти зиммасига юклатилади. Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари қонунчиликка зид ҳаракат қилган тақдирда мониторинг ташрифлари ўтказилаётган муассаса маъмурияти раҳбари бу ҳақида Омбудсманни ёзма равишда хабардор қилади.

 

Шунингдек ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга жойлаштирилган шахсларнинг ягона электрон реестрини юритиш амалиёти йўлга қўйилади ҳамда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар томонидан қийноқлар бўйича амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали мурожаат қилиш амалиёти такомиллаштирилади.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказга:

  • Омбудсман ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда БМТнинг «Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши Конвенцияси Факультатив протоколи»га (Нью-Йорк, 2002 йил 18 декабрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши масаласи бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • Молия вазирлиги, ИИВ ва Бош прокуратура билан биргаликда уч ой муддатда қийноққа солишдан жабрланган шахсларга етказилган зарарни компенсация қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
  • 1.10.2021 йилдан бошлаб ИИВ ва Бош прокуратура билан биргаликда тезкор-қидирув, терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов фаолиятини амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш чораларини кўриш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах