Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ИИВ тизимидаги лицейларнинг вазифалари белгиланди

02.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 466-сон қарори қабул қилинди.

 

ИИВ академик лицейларининг фаолиятини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ИИВ академиясига кириш учун ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражаси юқори, интеллектуал ва маънавий салоҳияти юқори юксак, жисмонан етук, иродаси кучли ва шижоатли номзодлар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун малакали кадрларни тайёрлаш;
  • ўқитишнинг инновацион шакл ва методикаларини жорий этиш асосида миллий таълим тизимини янада ривожлантириш, ўқув адабиётларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ва уларнинг янги авлодларини яратиш, ўқувчиларда мантиқий фикрлаш ва амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ўқув ва таълим дастурларини давлат таълим стандартларига мувофиқлаштириш;
  • юзага келган турли муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул қилиш тажриба ва тегишли кўникмалар ҳосил қилишни назарда тутувчи «case-study» методикасини татбиқ этиш.

 

Белгиланишича, академик лицейларга 2019/2020 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган ўқувчилар амалдаги таълим дастурларига мувофиқ 2020/2021 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган ўқувчилар эса икки йиллик таълим дастурларини бир йилда ўзлаштириш асосида ўқишни тугатади.

 

ИИВнинг академик лицейлари ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатига педагог ходимларни ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди, унда қуйидагилар назарда тутилган:

  • академик лицейлар ва ихтисослаштирилган мактаб-интернатдаги бўш педагог лавозимларини эгаллаш учун танловларни адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
  • ИИВ буйруғи билан ташкил этилган комиссия томонидан танловларни тест ва суҳбат шаклларида ўтказиш тартиби;
  • танлов натижаларини белгиланган мезонлар асосида расмийлаштириш, номзодларни ишга қабул қилишга тавсия этиш ёки тавсия этмаслик юзасидан комиссия қарорини қабул қилиш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.07.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.