Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Қорабайир отлари маҳорат мактабига Миллий гвардия мутасаддилик қилади

09.08.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 5.08.2021 йилдаги “Сурхондарё вилоятида Қорабайир зотли отларни етиштириш ва оммалаштириш ҳамда от спорти турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5213-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатга аосан Сурхондарё вилояти республикада Қорабайир зотли отлар наслчилиги ва спортини ривожлантириш бўйича етакчи ҳудуд сифатида белгиланди. Унинг барча туманларида Қорабайир зотли отлардан фойдаланишга ихтисослашган секция ва от спорти клублари ташкил этилади ҳамда юқори малакали тренерларни тайёрлаш ва уларнинг малакаси ошириш амалга оширилади.

 

Миллий гвардия ҳузурида Қорабайир отлари маҳорат мактаби (кейинги ўринларда - Мактаб) ташкил этилади. Уни жойлаштириш учун Сурхондарё вилояти Термиз тумани Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги 64,6 га ер майдони бино ва иншоотлари билан бирга Миллий гвардиянинг балансига ўтказилади. Мактаб отларига озуқа базасини яратиш мақсадида 100 га суғориладиган ер майдони ҳам белгиланган тартибда ажратилади.

 

Мактабнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари:

  • миллий от спорти мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишда Қорабайир зотли отлардан фойдаланишни оммалаштириш ҳамда миллий от спортининг халқаро довруғини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • Қорабайир зотли отлар бош сонини кўпайтириш;
  • Қорабайир зотли отларни сақлаш ва сифатли ветеринария хизмати кўрсатиш ишларини яхшилашга кўмаклашиш, шунингдек, жаҳон бозорида от зотлари орасида Қорабайир от зотининг рақобатбардошлигини таъминлаш;
  • аҳолининг кенг қатламини, айниқса ёшларни, Мактабдаги секция ва клубларга жалб этиш.

 

Мактаб ходимларининг чекланган сони 50 нафардан иборат тузилмаси тасдиқланди.

 

Мактабнинг директори лавозими офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчи билан жамланувчи лавозим сифатида белгиланади. Мазкур лавозим учун 16,3 тариф разряди ва "подполковник" ҳарбий унвон поғонаси ўрнатилади.

 

Мактабнинг раҳбар ходимлари, инструктор-методистлари, тренер-ўқитувчилари ва тиббиёт (ветеринария) хизмати, уста-чавандоз, от парваришловчи ва тақачи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларнинг меҳнатини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади (23.09.2010 йилдаги 211-сон ВМҚ билан тасдиқланган).

 

2022 йил 1 январга қадар Сурхондарё вилоятининг барча туманларида Мактабнинг секция ва клублари ташкил этилади.

 

Ҳар йили қуйидагилар ташкил қилинади:

  • "Наврўз" умумхалқ байрами арафасида Сурхондарё вилоятида Қорабайир зотли отлар иштирокида халқаро чавандозлар мусобақаси;
  • Қорабайир зотли отлар иштирокида миллий от спорти турлари, замонавий бешкураш, поло бўйича маҳалла, туман, вилоят ва республика миқёсида мусобақалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.