Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Сурхондарё вилоятини ривожлантириш дастурлари тасдиқланди

16.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2021 йилдаги 2021-2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Музработ, Шеробод ва Қизириқ туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 515, 516, 517, 518-сон қарорлари қабул қилинди.

 

Қуйидагилар туманларни комплекс ривожлантириш Дастурларини амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди:

  • туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш;
  • аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
  • муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, шу жумладан, ички йўлларни ва ижтимоий соҳа объектларини реконструкция қилиш ва қайта таъмирлаш, аҳолининг тоза ичимлик сув, табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси билан таъминланганлик даражасини ошириш;
  • ижтимоий соҳа объектлари ҳолатини яхшилаш, биноларни таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, хусусан, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар сифатини тубдан ошириш.

 

Ҳужжатлар билан қуйидагиларни ўз ичига олган 2021-2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Бандихон, Музработ, Шеробод ва Қизириқ туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурлари тасдиқланди:

  • Комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари;
  • Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • Йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштириш бўйича комплекс тадбирлар;
  • Ижтимоий соҳа объектларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда таъмирлаш бўйича манзилли рўйхат;
  • Маҳаллабай ишлашни ташкил этиш орқали маҳаллаларнинг "драйвер" соҳаларини ривожлантириш прогноз кўрсаткичлари;
  • Аҳолининг бандлигини таъминлаш ва даромад манбаини яратиш бўйича прогноз кўрсаткичлар;
  • Комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш натижасида эришиладиган натижалар.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.