Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинди

28.08.2021

Читать на русском языке

25.08.2021 йилдаги ЎРҚ-711-сон Қонун билан Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Биринчидан, ЖКга ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш тўғрисидаги модда (2021) киритилди. Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёхуд майиб бўлишига олиб келса, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса:

  • 25 БҲМдан 50 БҲМгача миқдорда жарима;
  • ёки 240 соатгача маъмурий жамоат ишлари; 
  • ёки 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • ёхуд 6 ойгача озодликни чеклаш ёки 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш тўғрисидаги модда Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.

 

Иккинчидан, 2511-модда (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) диспозицияси ва санкциялари қайта кўриб чиқилди. Хусусан:  

  • гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, қайта ишлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёхуд жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш ёхуд уларни ўтказиш мақсадида тайёрлаш ёки қайта ишлаш учун асбоб-ускуналарни тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш, жўнатиш ёки ўтказиш100 БҲМдан 300 БҲМгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 1 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши назарда тутилган;
  • ўша ҳаракатлар такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланар эди);
  • 2511-модданинг 1-қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари – 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланар эди). 

 

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

 

 Ҳужжат 26.08.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Наргиза Воҳидова.