Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

ШЖБПҲ тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди

07.09.2021

Читать на русском языке

Молия вазирлиги томонидан Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • ушланган мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини ШЖБПҲга ўтказиш тартиби;
  • ШЖБПҲга киритилган мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бўйича ҳисоб-китоб ва ҳисобот;
  • Халқ банки филиали томонидан давлат солиқ хизмати органларига ахборот тақдим этилиши тартиби;
  • ШЖБПҲга маблағлар келиб тушиши устидан назорат.

 

Меҳнат фаолиятини меҳнат шартномалари бўйича амалга ошираётган фуқаролар (улар жумласига ишловчи пенсионерлар, ўриндошлар ҳам киради), шунингдек фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар бўйича ишларни бажарадиган фуқаролар, агар ушбу ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларидан қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланса, жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчилар сифатида жамғариб бориладиган пенсия тизимининг мажбурий иштирокчилари ҳисобланадилар.

 

Қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашдан тўлиқ озод этилган бошқа фуқаролар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахсни ташкил этмаган деҳқон хўжаликларининг аъзолари жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрий асосда иштирок этадилар.

 

Фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадаллари бюджетга тўланадиган солиқлар ва йиғимларга тенглаштирилади.

 

Низом “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_