Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаблар мукофотлар олади

11.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 9.09.2021 йилдаги “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 562-сон қарори қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом (1);
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Низомга (1) асосан мактаблар ўртасида умумтаълим фанлари бўйича қуйидаги олимпиада турлари ташкил этилади:

  • асосий олимпиада;
  • қўшимча республика олимпиадалари;
  • онлайн олимпиада;
  • нуфузли халқаро олимпиадалар;
  • минтақавий халқаро олимпиадалар.

 

Асосий олимпиадалар 4 босқичда муайян фанлардан икки гуруҳга ажратилган ҳолда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

  • I босқич - мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблар миқёсида сентябрь ойида;
  • II босқич - туман (шаҳар) миқёсида октябрь ойида;
  • III босқич - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ноябрь ойида;
  • IV босқич - республика миқёсида барча фанлардан апрель-май ойларида.

 

Барча фанлардан назорат турлари, шакллари, баҳолаш мезонлари Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

 

4-босқичда умумтаълим мактабларининг 11-синф, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари иштирок этадилар.

 

Ҳар бир фан бўйича тўпланган балларга мувофиқ 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади. Асосий олимпиадалар ғолиблари миқдорда пул мукофотлари оладилар:

3-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1 ўрин – 6 БҲМ;

● 2 ўрин – 4 БҲМ;

● 3 ўрин – 3 БҲМ;

 

4-босқичда ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига:

● 1 ўрин – 12 БҲМ;

● 2 ўрин – 8 БҲМ;

● 3 ўрин – 6 БҲМ;

 

4-босқич ғолибларига ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва 3 йил муддат давомида амал қилувчи электрон сертификатлар берилади.

 

Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мазкур сертификатни олган ўқувчиларга ихтисослик фан сифатида математика фанидан давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади.

 

Президентнинг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан танлов ҳар йили инглиз, немис, француз тиллари (хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.

 

Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябрга қадар Халқ таълими вазирлигининг ахборот тизимида мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.

 

Рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябрга қадар ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича белгиланган асосий кўрсаткичларини киритади.

 

Ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7-9-синфларда таҳсил оладиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади. Танлов 3 босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:

  • I босқич (туман босқичи) - ҳар йили февраль ойида. Бунда  хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади;
  • II босқич (ҳудудий босқич) - ҳар йили апрель ойида. Ушбу босқичда қуйидагилар баҳоланади: иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмалари;
  • III босқич (республика босқичи) - ҳар йили август ойида. Ушбу босқичда қуйидагилар текширилади: иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими.

 

Республика босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб Президент соврини соҳиби сифатида эълон қилинади. Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Президентнинг соврини билан мукофотланади:

 

Туман (шаҳар) босқичида:

  • 1 ўрин – 100 млн сўм;
  • 2 ўрин – 75 млн сўм;
  • 3 ўрин – 50 млн сўм.

 

Ҳудудий босқичда:

  • 1 ўрин – 250 млн сўм;
  • 2 ўрин – 200 млн сўм;
  • 3 ўрин – 150 млн сўм.

 

Республика босқичида:

  • 1 ўрин – 500 млн сўм;
  • 2 ўрин – 400 млн сўм;
  • 3 ўрин – 300 млн сўм.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах