Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Тадбиркорлар талабалар учун ДХШ асосида турар жойлар қуради

13.09.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 09.09.2021 йилдаги “Республика олий таълим муассасаларида талабаларни турар жой билан қамраб олиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 563-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан белгиланишича, талабалар турар жойлари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуйидаги шаклларда барпо этилади:

  • лойиҳаларни тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари ҳисобидан эркин келишиладиган шартлар асосида молиялаштириш;
  • лойиҳаларни тадбиркорлик субъекти ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан аралаш молиялаштириш (камида 200 ўринли турар жойни барпо этиш учун);
  • лойиҳаларни тадбиркорлик субъектининг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (камида 400 ўринли турар жойни барпо этиш шарти билан).

 

Ҳокимликлар турар жойлар қурилиши учун ОТМга 0,5 гектаргача бўлган ер майдонларини унга яқин жойлардан ажратади.

 

Тадбиркорга тегишли ер майдони ёки бинода камида 50 ўринли турар жойларни ташкил этиш тизими жорий этилади. Бунда, талабалардан ҳар ой яшаш учун йиғиладиган тўлов ОТМ билан келишилади. Турар жойда яшаган ҳар бир талаба учун тадбиркорга бир ўқув йили учун Тошкент шаҳрида БҲМнинг 10 баравари, бошқа ҳудудларда эса 5 баравари миқдорида субсидия тақдим этилади.

 

Молия вазирлиги ДСҚ билан биргаликда жисмоний шахсларнинг уй-жойларини талабаларга ижарага бериш фаолияти бўйича олган даромадларини солиқдан озод этиш юзасидан Солиқ кодексига ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.

 

ОТМда ошхона ва буфетлар очадиган тадбиркорларга давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланилади. Бунда, тадбиркорлар талабалар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар тайёрлаш ҳамда уларни арзон нархларда сотиш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб талабалар билан ишлаш бўйича “гуруҳ мураббийи” институти бекор қилинади. 1-3-курс талабалари ҳолатини доимий равишда таҳлил қилиб борувчи, мавжуд муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тьюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилади.  Ҳар 120-150 нафар талабага 1 та штат бирлиги ҳисобида “тьютор” лавозими киритилади ҳамда унинг ойлик маоши ўқитувчи-стажёр базавий лавозим маошига тенглаштирилади.

 

Мамлакатда жами 228 та талабалар турар жойларини қуриш режалаштирилмоқда, шу жумладан 2022 йилда - 47 та, 2023 йилда - 67 та, 2024 йилда - 62 та, 2025 йилда - 52 та талабалар турар жойлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.