Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Болалар гематологияси марказини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди

15.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 13.10.2021 йилдаги “Гематологик ва онкологик касалликларга чалинган беморларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 643-сон қарорни қабул қилди.

 

Президентнинг “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўгрисида” 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5130-сон қарорига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази таркибидан чиқарилиб, мустақил марказ сифатида фаолият юритади.

 

Марказнинг асосий вазифалари:

  • болаларда гематологик, онкологик ва клиник иммунологик касалликларни барвақт аниқлаш, ташхис қўйиш ва даволашни халқаро стандартларга мувофиқ амалга ошириш;
  • соҳада юқори технологияларга асосланган фундаментал, инновацион ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш;
  • илғор хорижий тажриба асосида болалар гематологияси ва онкологияси ҳамда клиник иммунология йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • гематологик ва онкологик касалликларга чалинган болаларга паллиатив тиббий хизмат кўрсатиш;
  • нуфузли хорижий тиббиёт марказлари билан халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

 

Онкологик ва гематологик беморларга республиканинг бош тиббиёт ташкилотларида даволаниш учун имтиёзли йўлланма берилган тақдирда уларнинг транспорт харажатлари маҳаллий бюджетдан қоплаб берилади.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

  • Транспорт вазирлиги билан биргаликда ҳудудлардан онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган йўналишлари бўйича республиканинг бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келувчи беморлар учун йўл чипталарини расмийлаштиришга асос бўлувчи махсус ваучер шаклини;
  • Молия вазирлиги билан биргаликда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирувчи беморларнинг давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида бепул позитрон-эмиссион томография текширувини ташкил этиш учун махсус йўлланма бериладиган касалликлар рўйхатини тасдиқлаш топширилди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш ҳамда жиҳозлаш концепцияси;
  • Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси хизматини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах