Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Қатор давлат хизматлари кўрсатиш учун давлат божи камайтирилди

02.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2021 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 661-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармонига мувофиқ қабул қилинган. У қуйидаги давлат хизматларини кўрсатишда тўлов миқдорларининг камайтирилишини назарда тутади:

№ 

Давлат хизмати номи 

Йиғим миқдори (янги таҳрирда

Йиғим миқдори (амалдаги таҳрирда

НҲҲ номи 

1

Уй-жойга мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери дубликатини бериш

БҲМнинг 10%и

1 БҲМ 

Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидалари (1.03.1993 йилдаги 114-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия дубликатларини бериш

БҲМнинг 10%и

2,5 БҲМ

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар  ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом (16.07.2003 йилдаги 315-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

3

Чет тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификати дубликатини бериш

БҲМнинг 10%и

0,5 БҲМ 

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом (31.12.2013 йилдаги 352-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия дубликатини бериш ва қайта расмийлаштириш 

Дубликат учун- БҲМнинг 10%и; қайта расмийлаштириш учун – БҲМнинг 25%и 

0,25 БҲМ  

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом (9.03.2009 йилдаги 60-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификатини қайта расмийлаштириш, дубликатини бериш учун

10% БРВ

0,5 БҲМ

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисида низом (15.09.2014 йилдаги 263-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

 

Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.12.2021 йилдан кучга киради.

 

 

Наргиза Воҳидова.