Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Ўзбекистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномаларини РФда қандай алмаштиришлари мумкин

05.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди (2.11.2021 йилдаги 667-сон ВМҚ).

 

Вақтинчалик низомга мувофиқ янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан расмийлаштирилади.

 

Талабгор ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун консуллик муассасасига тасдиқланган шакл бўйича ариза билан шахсан мурожаат қилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки фуқаролик биометрик паспорти (идентификация ID-карта) (консуллик мансабдор шахси томонидан нусха олинади ва асли талабгорга қайтариб берилади);
  • эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони (консуллик мансабдор шахси томонидан нусха олинади ва асли талабгорга қайтариб берилади);
  • консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасини берганлик учун тўлов тўлаганлиги тўғрисида квитанция.

 

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш учун ариза берувчидан қуйидагилар ундирилади:

  • БҲМнинг 70%и миқдорида тўлов;
  • консуллик йиғими – $20;
  • ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим – $20.

 

Консуллик муассасаси томонидан ариза берувчининг номидан белгиланган шакл бўйича анкета тўлдирилади ва 1 иш куни ичида ахборот алмашинуви электрон тизими орқали ЙҲХББга юборилади. Шунингдек анкетани тўлдириш чоғида талабгор консуллик муассасаси ходими томонидан фотосуратга олинади.

 

ЙҲХББ 1 иш куни ичида анкетани ўрганиб чиқади ва янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини белгиланган тартибда расмийлаштиради.

 

Расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙҲХББ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати орқали ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборилади.

 

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасасига дипломатик почта орқали етказиб берилади.

 

Консуллик муассасаси томонидан 1 иш куни ичида талабгорга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки рад этиш хабарномаси топширилади.

 

Қуйидагилар рад этиш учун асос бўлиши мумкин:

  • анкетада ишончсиз маълумотлар кўрсатганлиги;
  • белгиланган йиғимларнинг тўлиқ тўланмаганлиги;
  • ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги.

 

Низом 1.01.2023 йилга қадар амал қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.11.2021 йилдан кучга кирди.


 

Наргиза Воҳидова.