Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Олий Мажлис Сенатининг XXI ялпи мажлиси 18 ноябрда бўлиб ўтади

16.11.2021

Читать на русском языке

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг бўлиб ўтган мажлисида Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлисини 18 ноябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

Мажлисда “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Конституциявий Қонун, “Гидрометеорология фаолияти тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинади.

 

Шунингдек, кун тартибига қуйидаги қонунлар киритилган:

  • “Интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги;
  • “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги;
  • “Оғир ижтимоий аҳволда қолган хотин-қизлар ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги.

 

Ялпи мажлисда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директорининг Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларининг бажарилиши ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитиш режалаштирилган.

 

Ялпи мажлисда Олий Мажлис Сенати ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.