Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил қилинади

20.11.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 11.11.2021 йилдаги «Чирчиқ шаҳрида қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-7-сон қарори қабул қилинди.

 

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи» АЖ, «Агрегат заводи» АЖ, «Технолог» АЖ, «Технолог-Стан» МЧЖ, «Агросаноатмашинвест» МЧЖлар (кейинги ўринларда – корхоналар) ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисмини Чирчиқ шаҳридаги «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ҳудудига кўчириш ҳамда корхоналарни қайта ташкил этиш масалалари уларнинг акциядорлари умумий йиғилиши томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганлиги ва тегишли қарорлар қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинади.

 

Уларнинг негизида Қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил қилинади.

 

Шунингдек «Тошкент трактор заводи» МЧЖ («ТТЗ» МЧЖ) ташкил этилади. «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ  ҳамда юқорида айтиб ўтилган корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улушлари номинал қийматда ушбу корхонага ўтказилади. «ТТЗ» МЧЖдаги давлат улуши «Ўзавтосаноат» АЖга 2 йил муддатга ишончли бошқарувга берилади.

 

Корхоналарга тегишли бўшаётган ер майдонлари, бино ва иншоотлар Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотилади. Уларни сотишдан тушган маблағлар «ТТЗ» МЧЖнинг алоҳида ғазначилик ҳисобрақамига ўтказилади.

 

Молия вазирлиги томонидан «ТТЗ» МЧЖга корхоналарни «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ҳудудига кўчириш, акцияларнинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилган акциядорлардан уларга тегишли акцияларни сотиб олиш (заруратга кўра) билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш учун МБнинг асосий ставкасида 100 млрд сўм миқдорида ссуда маблағлари ажратилади. Ушбу ссудани сўндириш муддати – 1 йил. Ссуда кейинчалик бўшаётган активларни электрон онлайн-аукцион савдоларида сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб маҳаллийлаштириш даражаси 25%дан кам бўлмаган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ёки уларнинг ваколатли дилерлик ташкилотлари томонидан харидорларга етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникалари учун қуйидаги субсидиялардан бир вақтда фойдаланишга рухсат берилади:

  • қишлоқ хўжалиги техникаси қийматининг 15%и миқдорида ажратиладиган субсидия. Ушбу маблағлар биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олиш учун жалб қилинган кредит ёки лизинг бўйича қарздорликни сўндиришга йўналтирилади;
  • кредит ёки лизинг шартлари асосида қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинганда фоиз харажатлари субсидияси. Бунда фоиз харажатларининг 10 фоиз пунктидан ортиқ қисми Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи» АЖ ҳамда унинг ҳудудида ижара шартномалари асосида жойлашган, Чирчиқ шаҳрига кўчирилаётган корхоналар томонидан етказиб бериладиган қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан субсидиялар ажратилиши истисно тариқасида 2023 йил 31 декабрга қадар татбиқ этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах