Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Махсус режим: сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш қандай қўллаб-қувватланади

01.12.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режим ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (29.11.2021 йилдаги 717-сон ВМҚ).

 

Ҳужжат Президентнинг "Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Маълумот учун! Тажриба-инновацион тадқиқотлар доирасида Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режим жорий қилинган. Махсус режим деганда сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратишга қаратилган махсус ҳуқуқий режим тушунилади.

 

Махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (кейинги ўринларда - IT-парк) алоҳида бўғини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Махсус режимнинг ишчи органи (кейинги ўринларда - ишчи орган) ҳисобланади.

 

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари ишчи орган раҳбари, IT-парк дирекцияси директори эса ишчи орган раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади.

 

Ишчи орган:

  • Махсус режим иштирокчиси мақомини олиш учун талабгорлар томонидан тақдим этиладиган ариза шаклини ва талаб этиладиган маълумотлар рўйхатини тасдиқлайди ва аризалар қабул қилинишини ташкил этади;
  • Махсус режим эксперт кенгашининг низоми, шунингдек, унинг иштирокчилари билан тузиладиган фаолият шартлари тўғрисидаги шартнома шаклини тасдиқлайди;
  • Махсус режимнинг эксперт кенгаши таркибини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шакллантиради ва тасдиқлайди;
  • Махсус режим иштирокчилари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида зарур бўладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради ва бошқалар.

 

Талабгорлар махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун ишчи орган томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича барча зарур маълумотларни илова қилган ҳолда, IT-паркнинг махсус веб-платформаси орқали ариза топширади.

 

Талабгорнинг аризасини қабул қилиш ва иштирокчиларни рўйхатга олиш мазкур тасдиқланган схемага мувофиқ амалга оширилади.

 

Қуйидагилар бошқалар қаторида, талабгорларни махсус режим иштирокчиси сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

  • СКда назарда тутилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда;
  • ташкилот банкротлик ва тугатиш жараёнида бўлганда;
  • Махсус режимнинг эксперт кенгаши хулосасига кўра талабгорлар лойиҳасининг маънавий эскирган, истиқболи йўқ ёки аҳамияти катта бўлмаган деб топилиши.

 

Махсус режим иштирокчиларига қуйидаги имтиёз ва преференциялар тақдим этилади:

  • 2019 йил 15 июлдаги 589-сон ВМҚдаги талабларга жавоб берган тақдирда, унга нисбатан IТ-парк резидентларига берилган имтиёз ва преференциялар татбиқ этилади;
  • ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга сарфланган харажатлари Президентнинг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорида белгиланган тартибда давлат томонидан компенсация қилинади;
  • рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади;
  • тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ҳамда ҳужжатларни (давлат сирлари ва қонун билан кўриқланадиган бошқа сир белгилари мавжуд бўлган маълумотлар бундан мустасно), шунингдек, шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни вазирлик, идора ва ташкилотлардан олиш ҳуқуқи берилади ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.