Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ташқи кўмакни мониторинг қилиш қандай амалга оширилади

03.01.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 29.12.2021 йилдаги “Ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш механизмларини ва донорлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 786-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ташқи беғараз кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш, амалга ошириш ва мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом (1);
  • Инсонпарварлик ёрдами юкларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, манзилли тақсимлаш ва мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш ҳамда инсонпарварлик ёрдами лойиҳаларини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Низом (1) қуйидагиларни белгилайди:

  • ташқи кўмак маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни тайёрлаш;
  • ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб қилиш ва донорлар билан ҳамкорлик дастурларига қўшимча лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • мониторинг қилиш ва битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини моддий-техник қўллаб-қувватлаш;
  • Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби.

 

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги грантлар ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган лойиҳа ташаббусларини ишлаб чиқиш, дастлабки саралаш ва келишиш жараёнларини мувофиқлаштириш, ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини ҳисобга олиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишни таъминлаш, Ўзбекистоннинг донорлар билан ҳамкорлигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш борасида таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

 

Белгиланишича, давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бир лойиҳа бўйича қиймати 100 минг АҚШ доллари ва ундан кўпроқ бўлган грантларни ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш ва донорлар билан ҳамкорлик қилиш дастурларига киритган ҳолда жалб этади.

 

“Ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини электрон тарзда келишиш, мониторинг қилиш ва ҳисобга олиш” ахборот тизими қуйидагиларни назарда тутади:

  • Дастурларни шакллантириш, келишиш ва ҳисобга олиш жараёнларини рақамлаштириш;
  • ташқи беғараз кўмак лойиҳаларининг муддатларига риоя этилиши ва мақсадли кўрсаткичларга эришилиши устидан мониторингни амалга ошириш;
  • ҳамма учун ишонарли ва очиқ бўлган, жалб қилинган ва ўзлаштирилган грантларнинг ҳажми ва йўналишлари, донорларнинг маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган жорий лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ҳамда грантлар билан боғлиқ бошқа барча маълумотларни шакллантириш;
  • лойиҳа ташаббускорларига ташқи беғараз кўмак лойиҳаларини жалб этиш ва самарали амалга ошириш, лойиҳаларнинг паспортларини ва лойиҳа ҳужжатларини сифатли тайёрлаш масалалари бўйича, шунингдек, донорларга эса грантларни ажратиш географияси ва йўналишлари тўғрисида онлайн-маслаҳатлар бериш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.