Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Кўчмас мулкни баҳолашни қандай режалаштиришмоқда

11.01.2022

Читать на русском языке

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан “Кўчмас мулкларни давлат кадастр баҳолаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокама учун ҚҲТБТ порталига жойлаштирилди.

 

Лойиҳа Президентнинг 03.12.2020 йилдаги “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-6121-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Лойиҳада қуйидагилар белгиланган:

  • қонуннинг қўлланилиш соҳаси;
  • кўчмас мулкнинг кадастр қийматидан фойдаланиш мақсадлари;
  • кўчмас мулкларни давлат кадастр баҳолашни амалга ошириш принциплари ва тартиби;
  • кўчмас мулкларнинг кадастр қийматини аниқлаш;
  • кўчмас мулкларнинг кадастр қиймати тўғрисидаги маълумотларни қўллаш;
  • кўчмас мулкларнинг кадастр қийматини аниқлаш натижалари ҳақидаги низоларни кўриб чиқиш;
  • давлат кадастр баҳолашдаги жавобгарлик.

 

Қонун қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилиши назарда тутилмоқда:

  • кўчмас мулкларни давлат кадастр баҳолашни амалга оширувчилар ва ундан фойдаланувчилар;
  • нархни шакллантириш ҳамда меъёрлаштириш соҳасида давлат сиёсатини юритувчи давлат бошқарув органлари
  • норматив-ҳуқуқий тартибга солишни амалга оширувчи давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари, уларга идоравий мансуб ташкилотлар;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш органлари;
  • коммунал хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга,

шунингдек улар ўртасида юзага келадиган, кўчмас мулкларни давлат кадастр баҳолаш, ушбу маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган муносабатларга.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда кадастр қийматини аниқлаш қуйидагилар билан тартибга солинади:

- Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (ВМнинг 2017 йил 30 декабрдаги 1043-сон қарорига 1-илова);

- Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Низом (ВМнинг 2018 йил 20 июлдаги 561-сон қарорига 1-илова).

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


 

Саодат Усманова.