Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак скорректировать зачет НДС на основании статьи 270 Налогового кодекса Как сформировать прочие затраты производственного характера Как разработать график документооборота по экспортной сделке

Давлат органлари ва ташкилотлари учун очиқлик индекси жорий этилмоқда

20.06.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 14.06.2022 йилдаги «Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-154-сон Фармони қабул қилинди.

 

2022 йил 1 августдан бошлаб:

  • Давлат бюджети, шунингдек, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, шу жумладан истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уларнинг асосий техник кўрсаткичлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатига киритилади;
  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси жорий этилади.

 

Очиқлик индекси қуйидаги индикаторлар асосида баҳоланади:

  • давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар фаолиятининг самарадорлиги;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида ахборотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш ҳолати;
  • ижтимоий аҳамиятга молик маълумотларни қонунчиликда белгиланган ахборот ресурсларида эълон қилиш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлик тизимининг йўлга қўйилиши;
  • бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлашга оид маълумотларнинг расмий веб-сайтда жойлаштирилиши;
  • коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишда очиқлик тамойилларидан фойдаланиш ҳолати.

 

Ўз навбатда, очиқлик индексини баҳолаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • Очиқлик индекси «0» баллдан «100» баллгача баҳоланиб, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти самарадорлиги «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади;
  • баҳолаш ҳар йили олдинги йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган даврини ўз ичига қамраб олади.

 

Фармон билан Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича методика тасдиқланди.

 

Шунингдек, ҳужжат асосида қуйидаги тартиблар ўрнатилдики, унга мувофиқ:

  • амалга оширилган ишлар ва кўрилган чоралар ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи раҳбарлари ҳисоботлари ҳар ярим йилда Олий Мажлис Сенати мажлисларида эшитилади;
  • баҳолаш натижалари эълон қилингач, бир ой муддатда фаолияти «қизил» тоифада баҳоланган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқлик соҳасида йўл қўйган камчиликлари ва уларни бартараф этиш бўйича режалаштирган чора-тадбирлари юзасидан Ҳукумат тизимидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг ахбороти Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида эшитилади.

 

Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссияси ташкил этилди. Унинг асосий вазифалари:

  • давлат органлари ва ташкилотларининг Очиқлик индексини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва якуний қарор қабул қилиш;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг очиқликни таъминлаш борасидаги янги лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш ва бошқалар.

 

Фармон билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.