Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Автомобилларни ТКдан ўтказиш муддатлари қайта кўриб чиқилди

29.06.2022

Читать на русском языке

Президентнинг 28.06.2022 йилдаги “Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

  • енгил автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинади;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори - БҲМнинг 8 баравари.

 

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб жорий этиладиган тартибга мувофиқ:

  • ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган жисмоний шахсларга тегишли енгил автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ихтиёрий равишда амалга оширилади;
  • енгил автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
    • ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспорт воситалари – икки йилда бир марта;
    • ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспорт воситалари – бир йилда бир марта.

 

Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспорт воситалари учун татбиқ этилмайди.

 

Шунингдек, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш ЯИДХП билан бир қаторда ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан ҳам амалга оширилиши назарда тутилмоқда.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах