Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Фуқаро патруль ходими томонидан тўхтатилганда унинг шахси онлайн аниқланади

25.07.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.2022 йилдаги 399-сон қарори билан Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич “Е-патруль” тизими жорий этилиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.  Барча маълумотлар онлайн текширилади, патруль ходимларининг фаолияти эса бодикамера орқали қайд этилади.

 

Ходим шахсни тўхтатганда бунинг сабаблари ва асосларини тушунтириб бериши шарт. Қуйидаги ҳолларда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш ёки “Е-патруль” тизими орқали шахсни аниқлаш мумкин:

  • шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилиш учун асослар мавжуд бўлганда;
  • шахсни содир этилган жиноят ёки маъмурий хуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлганда;
  • қонунчиликка мувофиқ шахсни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлганда.

 

Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда шахсига аниқлик киритиш учун ички ишлар органларига олиб борилади:

  • унинг шахсини онлайн аниқлаш имкони бўлмаган ҳолларда;
  • қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланган ҳолларда;
  • шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатган ҳолларда;
  • жамоат жойларида хуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланган ҳолларда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.07.2022 йилдан кучга кирди.