Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Аудиторларнинг иши сифатини текшириш тартиби белгиланди

30.09.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг  28.09.2022 йилдаги “Аудиторлик ташкилотининг иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 538-сон қарори имзоланди.

 

Низомга мувофиқ: 

  • ташқи назорат молия вазирининг буйруғи асосида Молия вазирлиги томонидн 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади;
  • ташқи назоратни амалга оширишда аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари вакиллари жалб қилинади;
  • ташқи назорат охирги икки молиявий ҳисобот даврида мажбурий аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотларига нисбатан ўтказилади;
  • тижорат банкларини мажбурий аудиторлик текширувдан ўтказган аудиторлик ташкилотлари Марказий банк билан биргаликда ташқи назоратдан ўтказилади;
  • ташқи назорат объекти аудиторлик ташкилотининг аудиторлик хизмати кўрсатишдаги фаолияти ҳисобланади, шу билан бирга ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;
  • аудиторлик ташкилоти томонидан керакли маълумотларни тақдим этмаслик уни аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқаришга асос бўлади;

Маълумот учун: аудиторлик ташкилоти Аудиторлик ташкилотларининг реестридан чиқарилган тақдирда, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга ва фирма номида «аудиторлик ташкилоти» деган сўз бирикмасидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

  • ташқи назорат ўтказилганда текширувчилар “текширишларни рўйхатга олиш” китобини тўлдиришлари лозим;
  • текшириш натижаси бўйича аудиторлик ташкилотига 30 кун муддат ичида камчиликларни тўғирлаш ҳақида хабарнома берилади;
  • аудиторлик фаолиятидан бошқа фаолият билан шуғулланганлик, аудиторлик текширувида ўрнатилган чекловларга риоя этмаганлик ва сохта аудиторлик хулосалари тақдим этилганлиги аниқланганда Молия вазирлиги судга мурожаат этишга ҳақли;
  • ташқи назорат натижалари ва кўрилган чоралар Молия вазирлиги сайтида эълон қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.09.2022 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.