Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

“Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди

03.10.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 29.09.2022 йилдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги ЎРҚ-792-сон Қонун имзоланди.

 

Мазкур Қонун қуйидаги муносабатларга татбиқ этилмайди:

  • давлат харидлари соҳасига;
  • биржа битимларига.

 

Қонунда янги атамалар келтирилмоқда. Мисол учун, “рақамли маҳсулотлар”бу интеллектуал мулк объектларининг электрон кўчирма нусхалари (рақамли товарлар), шунингдек электрон ахборот муҳитида моддий натижага эга бўлмаган муайян ҳаракатларни бажариш ёки муайян ҳаракатни амалга ошириш, шу жумладан “булутли технологиялар”ни (рақамли хизматларни) олишга ҳамда уларга обуна бўлишга доир хизматлар.

 

Ҳужжат билан қўшимча равишда электрон тижоратнинг янги принциплари белгиланмоқда:

  • товар (иш, хизмат)ларнинг сифатини таъминлаш;
  • жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлиги;
  • ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

 

Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси электрон тижорат соҳасида муомаладан олиб қўйилган ёки муомаласи чекланган товар (иш, хизматлар) рўйхатини тасдиқлайди.

 

Аввалги таҳриридан фарқли ўлароқ, эндиликда электрон тижорат соҳасида нафақат юридик шахслар ва ЯТТлар, балки ўзини ўз банд қилган шахслар ҳам сотувчи сифатида иштирок этишлари мумкин.

 

Шунингдек, Қонун шартнома тузиш тартибини белгиламоқда, унга кўра шартнома акцептни қуйидаги тарзда қабул қилиш орқали тузилиши мумкин:

  • ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат шаклида;
  • розиликни ифодаловчи электрон хабар орқали;
  • офертада акс эттирилган шартларни бажариш орқали.

 

Шунингдек, Қонунда шартнома шартлари  давлат тилида баён этилиши лозимлиги, бир вақтнинг ўзида матн бошқа тилга таржима қилиниши мумкинлиги акс эттирилган.

 

Қонун билан “эскроу” хизматини жорий этиш имкони яратилмоқда.

 

Маълумот учун: эскроу ҳисоби – бу сотувчи ва харидор ўртасида ҳисоб-китобни тарафлар учун хавфсиз тарзда амалга оширишга имкон берувчи махсус ҳисобварақ. Харидор маблағларни ушбу ҳисобвараққа ўтказади, сотувчи эса ушбу маблағларни фақатгина шартнома шартларини бажаргандан сўнг қабул қилиши мумкин.

 

Қонун билан товарни етказиш, камчилиги бор товарларни алмаштириш ва уларни бартараф этиш, шунингдек харидорлар томонидан тўланган маблағларни қайтариб олишни ўзига хос хусусиятлари белгиланмоқда:

  • агарда шартномада  етказиш муддати кўрсатилмаган бўлса, товар 30 кун ичида етказилиши лозим;
  • товарни камчиликлари аниқланганда сотувчи уни 7 кун ичида худди шундай товарга алмаштириб бериши лозим (қўшимча текшириш лозим бўлганда – 20 кун ичида);
  •  агарда шартнома бекор қилингандан сўнг сотувчи харидорга пул маблағларини қайтармаса, сотувчи ушбу пулни қайтариш билан бирга харидорга ҳар бир кечиктирилган кун учун 1% миқдорда пеня тўлаши лозим (пеня миқдори асосий қарздорлик суммасидан ошмаслиги лозим).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.12.2022 йилда кучга киради.

 

Собир Нурбердиев.