Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жиноят ишлари бўйича судлар жойлайди

19.12.2022

Читать на русском языке

Президент томонидан 16.12.2022 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-810-сон Қонун имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш бўйича қарор қабул қилиш ваколати маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди.

 

Бундай ўзгартиришни сабаби сифатида маъмурий судларнинг географик жойлашуви ноқулайлиги сабабли (вилоятларда маъмурий судлар вилоят марказларида жойлашган) ички ишлар ходимлар томонидан ўз хизмат жойларини узоқ муддатга қолдиришга мажбурлиги келтирилмоқда

 

Ички ишлар органлари материалларни тайёрлаб,   шахс аниқланган ёки марказ жойлашган жиноят ишлари бўйича судга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни 30 суткагача реабилитация марказига жойлаштириш ҳақида илтимоснома киритади.

 

Илтимоснома келиб тушгандан бошлаб 24 соат ичида ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.

 

Шахсни реабилитация марказига жойлаштириш ёки илтимосномани рад этиш ҳақидаги қарор эълон қилинган пайтдан кучга киради ва зудлик билан ижро этилиши лозим.

 

Шахсни реабилитация марказига жойлаштириш ҳақидаги қарорга 3 кун ичида шахс томонидан, унинг қонуний вакили ва адвокати томонидан апелляция шикояти, прокурор томонидан – протест келтирилиши мумкин.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 17.12.2022 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.