Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ўриндошлар қонунчиликка мувофиқ ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказилади

18.01.2023

Читать на русском языке

Яқинда нашр этилган  «Ўриндошлар билан қайси меҳнат шартномалари ЯММТда рўйхатдан ўтказилиши керак» мақоласида ЯММТ ИДАК бошқарув дирекцияси вакили ўриндошлар билан меҳнат шартномаларига нисбатан ЯММТ  тизимида қандай ёндашувлар борлигини  тушунтирган эди.

 

Амалиёт ва қонунчилик билан қарама-қаршиликлар юзага келмаслиги учун ушбу тизимни қайси йўналишда такомиллаштириш зарурлигини эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳлади:

 

1. Агар асосий иш жойи ўша ташкилотнинг ўзи бўлса

(ЯММТда: агар ходим ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишласа ва ўриндошлик асосида бошқа мутахассиснинг ишини бажарса, my.mehnat.uz сайтида меҳнат шартномаси асосий иш жойи бўйича рўйхатга олинади, ўриндошлик эса акс эттирилмайди)

 

– Ўриндошлик – бу ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир . Бунда у асосий иш жойи бўйича тузилган шартнома бўйича эмас, балки бошқа меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.

 

Ходим ўриндошлик асосидаги ишни асосий иш жойи (ички ўриндошлик) бўйича амалга ошириши мумкин. Бунда асосий иш жойи бўйича ўриндошлик асосида ишлашга вақтинча бўлмаган ходимнинг ишини бажаришда (яъни – вақтинчалик) ёки бўш лавозимдаги (яъни – доимий) ишни бажаришда йўл қўйилади .

 

Давомини kadrovik.uz да ўқинг.