Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как аутсорсинговой компании выделиться среди конкурентов Можно ли не сдавать перерасчет, если ГТД села в реестр покупок после сдачи Расчета НДС Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

"Келажак учун" истиқболли ташаббуслар форуми ҳар йили ўтказилади

17.07.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 14.07.2025 йилдаги "Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони қабул қилинди. 

 

Ҳужжатда самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда кенг жамоатчилик, хусусан, малакали мутахассислар, ёшлар, тадбиркорлар, фаол фуқаролар ва юртдошларимизнинг иштирокини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланган.

 

Мақсад – мамлакат рақобатбардошлигини ошириш, янги технологиялар ва илм-фан ютуқларини жорий этиш.

 

Бунинг учун истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида аҳолининг кенг қатламлари билан очиқ мулоқот платформаси яратилади ҳамда замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаб олишнинг самарали механизмлари жорий этилади.

 

2025 йилдан бошлаб ҳар йили "Келажак учун" истиқболли ташаббуслар форуми ўтказиб борилади. Форумни ўтказишнинг устувор йўналишлари ҳар йили Ташкилий қўмита томонидан белгиланади. У Форумга умумий тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан шуғулланади, истиқболли ташаббусларни эса Менторлар кенгаши баҳолайди.

 

Стратегик ислоҳотлар агентлиги Форумга келиб тушган истиқболли ташаббусларнинг ягона рўйхатини шакллантириб, махсус крауд-платформага жойлаштиради.

 

2025 йилда Форумни ўтказиш харажатлари Стратегик ислоҳотлар агентлигининг Қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади, 2026 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

 

Форумда маъқулланган истиқболли ташаббусларни тижоратлаштириш ва молиялаштириш учун "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва бошқа тижорат банклари, шунингдек, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси масъул ҳисобланади.

 

Энг долзарб истиқболли ташаббуслар Ўзбекистон Президенти иштирокида ўтказиладиган Форумнинг ялпи сессиясида муҳокама қилинади.

 

Истиқболли ташаббусларни амалга ошириш учун кредит ва грантлар ажратилади, солиқ ва божхона имтиёзлари берилади, бошқа рағбатлантирувчи чоралар қўлланилади.

 

Икки ой муддатда Форумда иштирок этиш истагида бўлган шахсларни очиқ электрон рўйхатдан ўтказиш, сўровномаларни тўлдириш, истиқболли ташаббуснинг профили, кун тартиби, иштирок этиш шартлари тўғрисида маълумот олиш учун крауд-платформа яратилади.

 

Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.