Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как избежать ошибок при оформлении АИК Кто может заложить право аренды земельного участка в качестве обеспечения кредита Как проверять данные оборотно-сальдовой ведомости

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш қандай ўтказилади

23.09.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 19.09.2025 йилдаги Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги ПФ-173-сон Фармони қабул қилинди.

 

Рўйхатга олишнинг асосий мақсадлари:

  • мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш учун 38 миллион аҳолининг таркиби ва миграцияси, оилавий ҳолати, фаолият тури, даромад манбалари тўғрисида Европа статистиклари конференциясининг 2020 йилдаги тавсиялари асосида ягона маълумотлар базасини шакллантириш;
  • 26 миллион гектар ерлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, чорва моллари ва паррандалар сонини аниқлаш йўли билан қишлоқ хўжалигига йиллик йўналтирилаётган 25,6 трлн сўм, жумладан 2,2 трлн сўм бюджет маблағларининг самарали сарфланишини таъминлаш, соҳадаги хизматлар ҳажмини аниқлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун зарур маълумотлар базасини яратиш;
  • аҳоли ва қишлоқ хўжалигининг ўсиш тенденцияларини ҳудудлар кесимида аниқ ҳисоб-китоб қилган ҳолда ижтимоий соҳа объектларини кенгайтиришга йиллик йўналтирилаётган 25,2 трлн сўмнинг манзилли сарфланиши;
  • халқаро даражада қиёсланувчи маълумотларни шакллантириш орқали мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш.

 

Рўйхатга олишни ташкил этиш

 

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январь ҳолатига кўра 2026 йил 15 январдан 28 февралга қадар ўтказилади.

 

Рўйхатга олишни ташкил этиш бўйича Республика комиссияси таркиби ва ҳудудий комиссияларнинг намунавий таркиби тасдиқланди.

 

Рўйхатга олишни ўтказиш учун "маҳалла еттилиги" ходимлари жалб этилади, уларга планшетлар берилади.

 

Рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимлар учун уларнинг асосий иш жойи, лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади, улар "Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида МҲТЭКМнинг бир ярим баравари миқдорда (солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни инобатга олган ҳолда) бир марталик рағбатлантирилади.

 

Давлат органлари ва ташкилотлар ўз ходимларини census.stat.uz порталида Интернет орқали рўйхатга олишни ўтказади.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари, шунингдек давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари талабаларини census.stat.uz порталида рўйхатга олишни ўтказади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Фермерлар кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шунингдек туман (шаҳар)лар билан биргаликда юридик шахс ташкил этган фермер ва деҳқон хўжаликлари, асосий фаолияти қишлоқ хўжалиги бўлмаган қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчи корхона ва ташкилотларни Интернет орқали рўйхатга олишни ўтказади.

 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, Миллий гвардия, ИИВ, ДХХ, ТИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Дин ишлари бўйича қўмитага 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб аҳолининг айрим тоифаларини рўйхатга олишни ташкил этиш (рўйхат бўйича) юзасидан топшириқ берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 20.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова