 23.10.2025 йилда "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1091-сон Қонун қабул қилинди.
23.10.2025 йилда "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-1091-сон Қонун қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилганидек, болалар ва катталарнинг ўқишга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини ҳисобга олиб, қўшимча таълимнинг аниқ ҳуқуқий асосларини яратиш ва уларни қонунчиликда мустаҳкамлаш зарур.
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига мактабдан ташқари таълимни қўшимча таълим билан алмаштиришни, ушбу соҳадаги фаолият тўғрисида хабардор қилиш тартибини тасдиқлашни, шунингдек ваколатли органларни белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан, "Таълим тўғрисида"ги (23.09.2020 й. ЎРҚ-637-сон), "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги (14.07.2021 й. ЎРҚ-701-сон) ва бошқа қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонуннинг қабул қилиниши нафақат болалар, балки барча ёшдаги фуқароларнинг қўшимча таълим олишга, қўшимча касбий билим ва кўникмаларни эгаллашга бўлган эҳтиёжларини қондиришга асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.10.2025 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова





 
                    