Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли применять сертификат резидентства, легализованный после выплаты дохода нерезиденту Что изменилось в порядке заполнения таможенных деклараций Как вести бухгалтерский учет и уплачивать налоги при вахтовом методе работы

Битирувчиларни ишга жойлаштирган тадбиркорларга – имтиёзли кредитлар

05.11.2025

Читать на русском языке

Президентнинг 03.11.2025 йилдаги ПҚ-328-сон  қарори билан Президентнинг 14.02.2025 йилдаги "Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-61-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагиларни назарда тутади:

  • олий таълим муассасалари битирувчилари ва уларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш;
  • "Келажакка қадам" дастурини тижорат банклари ўртасида оммалаштириш;
  • ўқув дастурларига аниқ фанлар бўйича бизнес кўникмаларини шакллантиришга қаратилган фанларни киритиш;
  • битирувчиларнинг бандлигини назорат қилиш тартибини такомиллаштириш;
  • грант маблағлари ҳисобидан битирувчилар томонидан амалга ошириладиган стартаплар ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.

 

Хусусан, олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектларига 5 млрд сўмгача кредитлар 7 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.

 

Имтиёзли кредитлар тадбиркорлик субъектларига асосий воситаларни харид қилиш ва айланма маблағларни тўлдириш учун ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларга камида бир нафар битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан ажратилади.

 

Имтиёзли кредит олиш учун асос бўлган битирувчи (битирувчилар) билан тадбиркорлик субъекти ўртасидаги меҳнат шартномаси икки йил мобайнида бекор қилинган тақдирда кредит бўйича фоизлар меҳнат шартномаси бекор қилинган санадан эътиборан тижорат ставкасига ўзгартирилади, кўрсатиб ўтилган ходим (ходимлар) ўрнига бир ой муддатда бошқа битирувчини (битирувчиларни) ишга қабул қилиш ҳоллари бундан мустасно.

 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ваколатли банклар билан биргаликда битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилади, унинг ғолибларига камида икки нафар битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан бир миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.11.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова